Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди тўғрисида низом

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди тўғрисида низом



Ўзбекистон Республикаси

Савдо-саноат палатасининг

Ижро этувчи қўмитаси томонидан

2011 йил 1 февралда

 

ТАСДИҚЛАНГАН

 

4-сонли баённома 


 

1-БЎЛИМУМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1-модда.    Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судининг ҳуқуқий мақоми

 

1. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди (қуйида – Халқаро тижорат арбитраж суди) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонунига (қуйида – Қонун), бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди Регламентининг ажралмас қисми ҳисобланган Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) судида тарафларнинг йиғимлари, харажатлари ва чиқимлари тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширадиган доимий фаолият кўрсатувчи мустақил арбитраж суди ҳисобланади.

 

2. Халқаро тижорат арбитраж суди ишларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасидан (қуйида – Палата) мустақил ҳисобланади. Палата Халқаро тижорат арбитраж суди томонидан қарорлар қабул қилинишига аралашиш ёки ўзгача тарзда унга таъсир кўрсатишга ҳақли эмас.

 

3. Халқаро тижорат арбитраж суди юридик шахс ҳисобланмайди. Халқаро тижорат арбитраж судининг мажбуриятлари бўйича Палата жавоб беради.

 

4. Халқаро тижорат арбитраж суди Палата Ижрочи қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлиқ номи ёзилган думалоқ муҳрга, ўз номи ёзилган бурчак штампи, эмблемаси (логотипи), фирма бланкасига эга.

 

5. Халқаро тижорат арбитраж суди ўз ҳисоб рақамига ва валюта рақамига эга.

 

6. Халқаро тижорат арбитраж судининг жойлашган манзили: Ўзбекистон Республикаси, 100047, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 6.

 

2-моддаХалқаро тижорат арбитраж судининг номланиши

 

1. Халқаро тижорат арбитраж судининг тўлиқ номланиши:

ўзбек тилидаЎзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди;

рус тилидаМеждународный коммерческий арбитражный (третейский) суд при Торгово-промышленной палате Республики Узбекистан;

инглиз тилидаInternational commercial arbitration court under the Chamber of Commerce and Industry of the Republic of Uzbekistan.

 

2. Халқаро тижорат арбитраж судининг қисқартирилган номланиши:

ўзбек тилида: “ЎзР ССП ҳузуридаги ХТАС”;

рус тилидаМКАС при ТПП РУз”.

инглиз тилидаIСAС under the ChCI RUz

 

3. Халқаро тижорат арбитраж судининг номида “Ўзбекистон Республикаси” сўзларининг ўрнига “Ўзбекистон” сўзи қўлланилиши мумкин. 

 

3-модда. ХТАСни ташкил этиш мақсадлари

 

Халқаро тижорат арбитраж суди қуйидаги мақсадларда ташкил этилган:

ўз ваколатига кирувчи низоларни ҳал этишнинг самарали механизмини яратиш, жумладан хориж компаниялари (чет эл компаниялари, чет эл инвестицияларига эга компаниялар ва бошқалар) ва республика компаниялари ўртасидаги низоларни ҳал этиш механизмини яратиш; 

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг қонун томонидан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

Халқаро тижорат арбитраж судининг ваколатига кирувчи низоларни ҳал этиш процедурасининг тезкорлиги, тежамлилиги ва махфийлигини таъминлаш;

низода бўлган тарафларнинг иш билан боғлиқ ва шериклик муносабатларини, улар ўртасидаги мавжуд келишмовчиликларга қарамасдан, сақлаб қолиш ва янада мустаҳкамлашни таъминлаш.

 

2-БЎЛИМХТАС ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ

 

4-моддаХТАС тузилмаси

 

1. Халқаро тижорат арбитраж суди Халқаро тижорат арбитраж судининг Раиси, унинг ўринбосари, арбитрлар, котибият ва ўзга ходимлардан иборат.  

 

2. Халқаро тижорат арбитраж суди арбитраж муҳокамаси даврида арбитраж ишининг кўриб чиқилишини таъминлаш учун зарур бўлган мутахассисларни, экспертларни, таржимонларни, арбитраж муҳокамасининг котибини ва ўзга шахсларни жалб этишга ҳақли.  

 

5-модда. Арбитрлар 

 

1. Кўриб чиқиш учун Халқаро тижорат арбитраж судига бериладиган низоларни ҳал этиш иши Палатанинг Ижрочи қўмитаси томонидан тасдиқланадиган Халқаро тижорат арбитраж суди арбитрларининг рўйхатидан Халқаро тижорат арбитраж судининг Регламентида белгиланган тартибда сайланадиган (тайинланадиган) арбитрлар томонидан амалга оширилади. 

 

2. Йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, низони холисона ҳал этишга қодир, низонинг пировард натижасидан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлмаган, арбитраж (арбитрлик) битими тарафларидан мустақил бўлган ва арбитрлик мажбуриятларини бажаришга розилик берган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси арбитр бўлиши мумкин.

 

3. Низони якка тартибда ҳал қилувчи арбитр олий юридик маълумотга эга бўлиши керак. Низо ҳайъатда ҳал қилинаётганида арбитраж судининг Раиси олий юридик маълумотга эга бўлиши лозим.

 

4. Қуйидагилар арбитр бўла олмайди:

муомалага лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлган шахс; 

содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун судья, адвокат, нотариус, прокурор ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати қонунда белгиланган тартибда тугатилган шахс;

қонунда белгиланган мансаб мақомига мувофиқ арбитрлик судьяси этиб сайланиши (тайинланиши) мумкин бўлмаган шахс.

 

6-модда. ХТАС Раиси

 

1. Халқаро тижорат арбитраж судининг Раиси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Ижрочи қўмитаси томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Халқаро тижорат арбитраж судининг Раиси ўз ўринбосарини тайинлайди. 

 

2. Халқаро тижорат арбитраж судининг Раиси Халқаро тижорат арбитраж суди фаолиятини ташкиллаштиришга умумий раҳбарлик қилади, шунингдек Халқаро тижорат арбитраж судининг Регламентида кўзда тутилган процессуал вазифаларни, жумладан қуйидагиларни бажаради: 

Халқаро тижорат арбитраж судининг фаолияти билан боғлиқ масалаларни, шу жумладан Халқаро тижорат арбитраж судининг ҳужжатларини тасдиқлаш ва уларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалаларни Палатанинг Ижрочи қўмитасига кўриб чиқиш учун киритиш; 

Халқаро тижорат арбитраж судининг фаолиятини ташкиллаштириш ва таъминлаш тўғрисидаги ҳужжатларни мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш; 

Халқаро тижорат арбитраж суди томонидан ишларнинг кўриб чиқилишини ташкиллаштиришни таъминлаш;

Халқаро тижорат арбитраж судида иш юритиш тартибини белгилаш ва тасдиқлаш;

Халқаро тижорат арбитраж судида ишларни сақлаш тартибини белгилаш ва тасдиқлаш;

Халқаро тижорат арбитраж судининг штатини мустақил равишда шакллантириш;

Халқаро тижорат арбитраж суди томонидан олинадиган маблағларни мустақил равишда тасарруф қилиш;

Халқаро тижорат арбитраж судининг моддий-техника таъминотини мувофиқлаштириш;

Халқаро тижорат арбитраж судининг Регламентида кўзда тутилган ҳолатларда Халқаро тижорат арбитраж судининг иш юритувида бўлган низолар бўйича ажримлар чиқариш; 

Халқаро тижорат арбитраж судининг иш юритувида бўлган низолар бўйича арбитрлар томонидан қабул қилинадиган барча ажримлар ва қарорларни тасдиқлаш;

Халқаро тижорат арбитраж судининг иш юритувида бўлган низолар бўйича арбитрлар томонидан қабул қилинадиган ажримлар ва қарорларнинг нусхаларини тасдиқлаш;

ва бошқа вазифалар.

 

3. Халқаро тижорат арбитраж судининг Раиси йўқлигида ёки унинг топшириғига биноан мазкур модданинг иккинчи қисмида кўзда тутилган вазифалар Халқаро тижорат арбитраж суди Раисининг ўринбосари томонидан бажарилади.

 

4. Халқаро тижорат арбитраж судининг Раиси ва унинг ўринбосари Халқаро тижорат арбитраж судининг номидан ваколатномасиз (ишончномасиз) ҳаракат қилади ва ҳар қандай шахслар ва ташкилотлар билан муносабатларда унинг манфаатларини ифода этади. 

 

7-модда. ХТАС котибияти

 

1. Котибият Халқаро тижорат арбитраж судида иш юритишни ташкиллаштириш ва уни юритиш ҳамда халқаро тижорат арбитраж суди томонидан арбитраж муҳокамаларини ўтказишни ташкиллаштириш бўйича вазифаларни амалга оширади, жумладан:

фуқароларни қабул қилиш ва халқаро тижорат арбитраж судига мурожаат қилиш ҳамда у томонидан низоларни кўриб чиқиш билан боғлиқ масалаларни тушунтириш;

Халқаро тижорат арбитраж судининг мажлисига ҳужжатлар ва ишларни тайёрлаш;

суд мажлислари ўтадиган заллардан фойдаланиш вақтини тақсимлаш;

Халқаро тижорат арбитраж суди томонидан кўриб чиқиладиган мурожаатлар ва ишларни қайд этиб бориш;

арбитраж муҳокамасининг тарафлари, арбитрлар ва халқаро тижорат арбитраж суди ўртасида ахборот, ҳужжат ва материаллар алмашинувини ташкил этиш;

иш қоғозларини юритишни олиб бориш;

Халқаро тижорат арбитраж судининг Раиси, унинг ўринбосари ва арбитрларнинг арбитраж муҳокамасини ташкиллаштириш, иш қоғозларини юритиш, халқаро тижорат арбитраж суди таркибининг мажлисларини тайёрлаш бўйича топшириқларини бажариш;

арбитраж муҳокамаси баённомаларини юритиш;

Халқаро тижорат арбитраж судининг Регламентига мувофиқ арбитраж муҳокамасини ташкиллаштириш бўйича ўзга хатти-ҳаракатлар.

 

2. Котибиятни Халқаро тижорат арбитраж судининг Раиси томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган масъул котиб бошқаради.

 

3. ЎзР ССП ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж судининг котибияти вазифалари ЎзР ССП ҳузуридаги Арбитраж ва медиацияни ривожлантириш марказига юклатилади. ЎзР ССП ҳузуридаги Арбитраж ва медиацияни ривожлантириш маркази директори Халқаро тижорат арбитраж судининг масъул котиби ҳисобланади. Арбитражни ривожлантириш марказининг ходимлари зарурат туғилишига қараб, Халқаро тижорат арбитраж судида кўриб чиқилаётган низолар бўйича арбитраж муҳокамасининг котиблари сифатида жалб этилишлари мумкин.

 

3-БЎЛИМХТАС ФАОЛИЯТИНИНГ МУЛКИЙ АСОСЛАРИ

 

8-моддаХТАС мулки

 

1. Қуйидагилар Халқаро тижорат арбитраж судининг мулки ва маблағларини шакллантирувчи манбалар ҳисобланади:

Палата томонидан берилган мулк ва маблағлар;

Халқаро тижорат арбитраж судига низоларни кўриб чиқиш учун тушадиган маблағлар (арбитраж йиғими);

ҳомийлик ёрдами, грантлар;

қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

2. Халқаро тижорат арбитраж судига Палата томонидан берилган мулк Халқаро тижорат арбитраж судининг эгалигида ва фойдаланувида бўлади ҳамда Палатанинг мулки бўлиб қолади.

 

3. Халқаро тижорат арбитраж судининг мулкига эгалик қилиш ва фойдаланиш мазкур Низомга мувофиқ фақат унинг фаолиятини олиб бориш учунгина амалга оширилади.

 

4. Халқаро тижорат арбитраж судининг раиси Халқаро тижорат арбитраж судининг фаолиятини моддий-техник таъминлаш учун зарур бўлган мулкни Халқаро тижорат арбитраж судининг ҳисобрақамида мавжуд бўлган маблағлар ҳисобига сотиб олиш учун битимлар тузишга ҳақли.

 

9-модда. ХТАС ходимлари ва арбитрлар меҳнатига ҳақ тўлаш 

 

1. Халқаро тижорат арбитраж суди ходимларининг иш ҳақи ва ўзга тўловлар Халқаро тижорат арбитраж судининг ҳисобрақамига келиб тушувчи маблағлар ҳисобидан тўланади ва Халқаро тижорат арбитраж судининг Раиси томонидан белгиланади. Зарурат туғилганида, Халқаро тижорат арбитраж суди ходимларига Палата Ижрочи қўмитаси томонидан иш ҳақи ва ўзга тўловларнинг бошқа манбаи белгиланиши мумкин.   

 

2. Халқаро тижорат арбитраж судининг ходимлари Палата штатига киради ва улар учун Палата жамоа шартномасининг барча қоидалари тааллуқли ҳисобланади.  

 

3. Арбитрлик судьялари ва Халқаро тижорат арбитраж суди ходимларининг конкрет ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ гонорарлари Халқаро тижорат арбитраж судида тарафларнинг йиғимлари, харажатлари ва чиқимлари тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади ва тўланади.  

 

10-модда. ХТАС оладиган маблағларни тақсимлаш

 

Халқаро тижорат арбитраж суди томонидан ишларни кўриб чиқиш учун олинадиган маблағларни Халқаро тижорат арбитраж суди ва Палата ўртасида тақсимлаш Палата Ижрочи қўмитасининг қарори асосида ҳар йили амалга оширилади. 

 

4-БЎЛИМ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

11-модда. ХТАС фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар 

 

1. Халқаро тижорат арбитраж судидаги арбитраж муҳокамасининг қоидалари Палата Ижрочи қўмитаси тасдиқлайдиган Халқаро тижорат арбитраж судининг Регламенти томонидан белгиланади. 

 

2. Халқаро тижорат арбитраж судининг арбитраж йиғимлари ва қўшимча харажатларини ҳисоблаш, тўлаш, фойдаланиш ва тақсимлаш тартиби Халқаро тижорат арбитраж суди Регламентининг ажралмас қисми ҳисобланган ва Палата Ижрочи қўмитаси томонидан тасдиқланадиган Халқаро тижорат арбитраж судида тарафларнинг арбитраж йиғимлари, харажатлари ва чиқимлари тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади. 

 

3. Халқаро тижорат арбитраж суди арбитрларининг рўйхати Палата Ижрочи қўмитаси томонидан тасдиқланади. 

 

4. Мазкур Низомга ҳамда мазкур модданинг биринчи-учинчи қисмларида кўзда тутилган ҳужжатларга ўзгаришлар ва қўшимчалар Палата Ижрочи қўмитасининг қарорига биноан киритилади.

 

12-модда. Халқаро тижорат арбитраж судининг фаолиятини тўхтатиш 

 

Халқаро тижорат арбитраж судининг фаолиятини тўхтатиш Палата Ижрочи қўмитасининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.

 



«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031