Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги тантанаси

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги тантанаси


Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимлари “Амир Темур ҳиёбони” ва “Темурийлар тарихи давлат музейи”га ташриф буюришди.


Зотан, бугун буюк давлат арбоби, жаҳон тан олган саркарда, илм-фан ва маънавият ҳомийси Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда.

Ушбу муҳим сана нафақат мамлакатимиз, қолаверса дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун катта аҳамиятга эга тарихий воқелик ҳамдир.

Сана муносабати билан пойтахтимизда ҳам тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар вакиллари томонидан буюк бобомиз номи билан аталувчи ҳиёбонда у зотнинг ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, ёш авлод шахсида Ватанга муҳаббат, садоқат ва эл-юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини янада жўшқинлантирувчи ушбу тадбирлар орқали эртамиз эгалари кўз ўнгида улуғ аждодимизга ҳурмат ва эҳтиром намунаси кўрсатилди.

Шундан кейинги тадбирлар Темурийлар тарихи давлат музейи саҳнига кўчди. Дастлаб Қуролли Кучлар Академияси ҳарбий оркестри садолари остида Яшнобод туманидаги 153-мактаб қошида ташкил этилган “OLIMP–LIDER” махсус ҳарбий спорт клуби ўқувчилари томонидан намойиш этилган тантанали марш ва жанговар чиқишлар йиғилганларга янада кўтаринки руҳ бағишлади.

Тантаналар музей ичкарисида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли, Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “Турон” ҳарбий театри ҳамда бошқа қатор ташкилотчилар томонидан ташкил этилган, буюк соҳибқиронга эҳтиром ва ватанпарварлик туйғуларини тараннум этувчи куй-қўшиқлар билан йўғрилган концерт дастурига уланиб кетди.

Шунингдек, ташриф буюрганлар “Очиқ эшиклар куни” асносида музейдаги тарихий экспонатлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбир барчада катта таассурот қолдирди.



«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031