Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Янги Ўзбекистон – конституциявий ислоҳотлар йўлида

Янги Ўзбекистон – конституциявий ислоҳотлар йўлида


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан ўтказилган давра суҳбати айнан шу мавзуга бағишланди.

Унда Сенат ва Қонунчилик палатаси қўмиталари раислари, депутатлар, Конституциявий комиссиянинг раиси ўринбосари ва аъзолари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Илмий-эксперт кенгаши ҳамда “Қонунчилик муаммолари ахборотномаси” таҳрир ҳайъати, мустақил экспертлар, академик ҳамжамият вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Конституциявий комиссия раисининг ўринбосари, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Кутбидин Бурханов, Конституциявий комиссия аъзоси, Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Эркин Салихов ҳамда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаровлар кириш сўзи билан очиб беришди.

Таъкидланганидек, бугун “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори”, “Инсон қадри учун”, “Халқ манфаати ҳамма нарсадан улуғ” деган эзгу ғоялар ҳаётимизга чуқур кириб бормоқда. Истиқболдаги тараққиёт йўлимизда бош ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қиладиган конституциявий ислоҳотлар халқимиз ихтиёрига ҳавола этилгани ҳам бунинг ёрқин ифодасидир.

Бу борада фуқароларимиздан кунига мингга яқин таклиф ва мулоҳазалар келиб тушаётгани ушбу жараён умумхалқ ишига айланганини яққол тасдиқлайди. Келиб тушаётган таклифлар таҳлили эса фуқароларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти ҳамда фаоллиги кескин ошганлигидан далолат беради.

Давра суҳбатида Институт директори Фозилжон Отахонов, Институт бўлим бошлиғи Дмитрий Рахманов ва бош илмий ходим Бегзод Жўрабоевларнинг маърузалари тингланди.

Сўз олганлар амалдаги Конституциямизда халқчил ва инсонпарвар ижтимоий давлат ғояси, Конституциянинг устунлиги ва тўғридан-тўғри амал қилиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимояси ва кафолатлари, Олий Мажлис палаталарининг алоҳида ва биргаликдаги, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари, давлат ҳокимияти тизимидаги ҳокимиятларнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, маҳалла институти, конституциявий органлар доираси ва жамоат бирлашмаларига доир масалаларнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини белгилаш, мавжудларини такомиллаштириш борасида ўз таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Якунида, давра суҳбати ишида билдирилган тавсиялар инобатга олинган ҳолда, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти илмий ходимларининг таклифлари белгиланган тартибда жамоавий ва алоҳида тарзда Конституциявий комиссияга тақдим этилиши бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.



«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031