Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқувлар давом этмоқда

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқувлар давом этмоқда


  Бугун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташаббуси билан вазирлик ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамкорлигида вазирлик тизимидаги давлат хизматчилари иштирокида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича навбатдаги ўқув семинар бўлиб ўтди.

  У “Давлат фуқаролик хизмати соҳасида давлат бошқаруви” мавзусида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимидаги ходимлар қатнашувида ташкил этилди.

  Маъруза Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов томонидан олиб борилди ва унда 100 та студиядан вазирлик тизимидаги 300 юз дан ортиқ ходимлар иштирок этишди.

  Ўқувда Қонуннинг 2-боби, яъни давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги давлат бошқаруви, жумладан Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли ва бошқа давлат органларининг давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ваколатлари ҳамда бунга доир масалалар ўрганилди.



«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031