Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди


Бугун Адлия вазирлиги, Юристлар малакасини ошириш маркази ва “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали ҳамкорлигида “Юридик кадрларни узлуксиз касбий ривожлантириш тизимининг замонавий ва самарали механизмлари: миллий ва хорижий тажриба” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Халқаро ва хорижий экспертлар, шунингдек, ташкилотчи ҳамкорлар, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, академик ҳамжамият ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашган ушбу анжуманни Адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев ва “Минтақавий мулоқот” ХНТнинг Ўзбекистондаги филиали директори Петра Горьюп кириш сўзи билан очиб беришди.

Тадбирни модератор – Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири Шуҳрат Раҳмонов олиб борди.

Конференция: Ўзбекистонда юридик кадрларнинг узлуксиз касбий ривожлантиришдаги замонавий тенденциялар; юридик хизмат, прокуратура, суд ва суд аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ва бу борадаги миллий тажриба; юридик кадрларни касбий ривожлантиришда АҚШ, Германия, Озарбайжон ва Словения тажрибалари; ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш истиқболлари; юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини такомиллаштириш; муҳим ҳуқуқий ўзгаришлар даврида адвокатларни ишдан ажралмаган ҳолда ўқитиш каби долзарб масалаларга бағишланди.

Анжуманда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов “Юридик хизмат ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг долзарб масалалари” мавзуидаги маърузаси билан иштирок этди.

Муҳокамалар баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Якунида, кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди ва конференция материалларини тўплам шаклида чоп этишга келишиб олинди.



«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031