Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли

Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли


Жорий йилнинг 13 апрель куни пойтахтимизда “Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли” мавзусидаги иккинчи форум бўлиб ўтди. Тадбир Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳамда ЕХҲТ билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда сенаторлар ва депутатлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, халқаро ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева нутқ сўзлаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.

Айтиш жоизки, шу кунга қадар республикамизда бу соҳада халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартларга мувофиқ 2 та қонун, 40 га яқин қонуности ҳужжатлари қабул қилинган.

Бугунги кунда парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражада бўлиб, 32 фоизни ташкил этмоқда. Хотин-қизларнинг бошқарув лавозимидаги улуши 27 фоиз, сиёсий партияларда эса 44 фоизга етди..

Тадбирда айтиб ўтилганидек, Парламентлараро иттифоқнинг 2021 йилги “Сиёсатдаги аёллар” халқаро рейтингида Ўзбекистон хорижий мамлакатлар орасида 45-ўринни эгаллаб, топ-50 таликдан жой олган.

Муҳокамалар давомида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш ва ташкил этишда аёл сенатор ва депутатларнинг иштирокини кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини олиб бориш, бу жараёнга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини кенг жалб этиш масаласида ҳам сўз юритилди.

Хусусан, 2022-2026-йилларда мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини оширишга қаратилган Миллий дастур ва 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг жойлардаги ижросини самарали ташкил этиш муҳим аҳамиятга эгалиги иштирокчилар томонидан алоҳида қайд этилди.

Форумда хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини фаоллаштириш, уларни давлат бошқаруви идораларида қарорлар қабул қилиш даражасида ишлашига эришишга оид таклиф ҳамда фикр-мулоҳазалар билдирилди, шунингдек, иштирокчилар янги ғояларни кўриб чиқиш учун тўртта йўналишда муҳокамани давом эттирди.

Хусусан, маҳаллий Кенгашларнинг ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссиялари фаолияти самарадорлиги масалалари, ёшлар парламенти аъзоларининг маҳаллий ижро органлари билан самарали ишлаши тизими, атроф муҳит муаммоларини ҳал этишда ва экологик сиёсат юритишда аёлларнинг ўрнини ошириш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Форум якунида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар умумлаштирилиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.


www.senat.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930