Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Низоларни судгача ҳал қилишни рақамлаштиришнинг долзарб масалалари

Низоларни судгача ҳал қилишни рақамлаштиришнинг долзарб масалалари


Хабар қилинганидек, Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан “Минтақавий мулоқот” ХННТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Суд-ҳуқуқ фаолиятини рақамлаштиришнинг долзарб масалалари ва истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилмоқда.

Анжуманнинг иккинчи иш кунида Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов “Низоларни судгача ҳал қилишни рақамлаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида маъруза қилди.

Жумладан, Ф.Отахонов томонидан мамлакатимизда низоларни муқобил ҳал қилиш усулларидан бири бўлган ҳакамлик муҳокамаси ҳақида ҳам фикр юритилиб, ҳакамлик судлари фаолиятини рақамлаштириш борасида мавжуд қуйидаги муаммоларга эътибор қаратилди:

биринчидан, низоларни судгача ҳал қилиш тартиб-таомиллари назарда тутилган қонунларимизда улар фаолиятини рақамлаштиришга қаратилган нормалар етарли даражада эмас;

иккинчидан, юртимизда фаолият юритаётган ҳакамлик судларининг кўпчилигининг веб-сайти мавжуд эмас, шунингдек электрон ҳакамлик муҳокамаси платформаси яратилмаган;

учинчидан, ҳакамлик судлари фаолиятининг асосий принципларидан бири ҳисобланган ҳакамлик муҳокамаси маълумотларининг ошкор қилинмаслигини амалда тўлиқ таъминлаш механизми ҳакамлик судлари регламентларида мавжуд эмас;

тўртинчидан, аҳолининг кенг қатламларида рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмалари етарли даражада шаклланмаган.

Ўз навбатида, мазкур муаммоларни бартараф қилишга қаратилган қуйидаги таклиф ва тавсиялар илгари сурилди:

биринчи, “Ҳакамлик судлари тўғрисида”, “Медиация тўғрисида”, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонунларга ҳамда тегишли локал ҳужжатларга (регламентларга) уларнинг фаолиятини рақамлаштириш имконини берадиган нормаларни, хусусан, “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонунга ҳакамлик судига даъво аризалари ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар электрон ҳужжат тарзида юборилиши, ҳакамлик иши электрон шаклда ҳамда ҳакамлик суди ҳужжатлари электрон ҳужжат тарзида шакллантирилиши, ҳакамлик суди ҳужжатлари тарафларга электрон почта орқали юборилиши ҳақидаги нормаларни киритиш мақсадга мувофиқ;

иккинчидан, доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари имкон қадар ўз расмий веб-сайтларини очиш бўйича чора-тадбирлар кўриши лозим;

учинчидан, низоларни судгача муқобил ҳал қилиш бўйича “Самарқанд” электрон платформасини ташкил қилиш ҳамда унда низолашувчи тарафлар учун электрон тарзда музокаралар олиб бориш, медиация, ҳакамлик судлари, халқаро тижорат арбитражи орқали низоларни ҳал қилиш имкониятини яратиш мақсадга мувофиқ;

тўртинчидан, ҳакамлик муҳокамаси маълумотларининг ошкор қилинмаслиги принципини тўлиқ таъминлаш мақсадида регламентда ёки ҳакамлик битимида ахборот хавфсизлигини ва электрон ҳужжатларнинг хавфсиз айланишини таъминлаш механизмини назарда тутиш лозим;

бешинчидан, низоларни судгача ҳал қилишнинг рақамлаштирилган электрон шаклларидан кенг фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида аҳолининг ўртасида рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш, юқори малакали мутахассислар иштирокида бепул онлайн курсларни ташкил этиш лозим.

Халқаро илмий-амалий конференция иши давом этмоқда.



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031