Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Гендер-ҳуқуқий экспертиза бўйича амалий қўлланма ишлаб чиқилди

Гендер-ҳуқуқий экспертиза бўйича амалий қўлланма ишлаб чиқилди


Жорий 2022 йилнинг 31 октябрь куни Олий Мажлис Сенатида  Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда Гендер ҳуқуқий экспертиза бўйича амалий қўлланманинг тақдимоти ўтказилди.

Мазкур давра суҳбати Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги “Ҳуқуқий ислоҳотлар” дастури, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Таъкидланганидек, мазкур қўлланма “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган норма яъни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тегишли лойиҳаларнинг гендер-ҳуқуқий экспертизасидан ўтказиш тартибига бағишланган. Унда  халқаро стандарт ва услублар ҳамда демократик ривожланган давлатлар ижобий тажрибасига таянган ҳолда Ўзбекистон учун ишлаб чиқилган гендер-ҳуқуқий экспертизани ўтказиш услубиётидан фойдаланиш масалалари атрофлича тушунтириб берилган.

Тадбирда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Кадирханова ва бошқа иштирокчилар мамлакатимизда жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу борада 2 та қонун, 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш бўйича стратегия ишлаб чиқилган.

Гендер ҳуқуқий экспертиза бўйича амалий қўлланма тақдимоти доирасида гендер-ҳуқуқий экспертизаси орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг лойиҳасининг жинси бўйича бевосита ёки билвосита камситиш хавфини юзага келтирувчи нормалар ва уларнинг оқибатларини умумий баҳолаш, энг муҳими, аниқланган, камситишларга йўл қўядиган меъёрларни бартараф этиш йўллари ва услублари кўрсатиб ўтилди.

Қизғин мунозараларга бой бўлган давра суҳбатида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг ҳозирги ҳолати ва уни такомиллаштириш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳам белгилаб олинди.

www.senat.uz



«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031