Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Исломда инсон ҳуқуқлари: тарих ва ҳозирги давр

Исломда инсон ҳуқуқлари: тарих ва  ҳозирги давр


  Ўзбекистон  Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институтида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда “Исломда инсон ҳуқуқлари: тарих ва ҳозирги давр” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 

  Конференция ўзбек миллий давлатчилик тарихининг ажралмас қисми бўлган ислом ҳуқуқида инсон ҳуқуқлари мустаҳкамланиши ва таъминланиши, юртимиздан етишиб чиққан ислом ҳуқуқшунослари асарларида инсон ҳуқуқларининг ёритилиши, замонавий мусулмон мамлакатлари қонунларида ҳамда ислом ташкилотлари томонидан қабул қилинган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши масаласига бағишланди.

  Конференцияда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва пардламент тадқиқотлари институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази,  ҳуқуқшунослик олий ўқув юртлари вакиллари иштирок этди. 

  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидов йиғилишни очиб бераркан, ислом ҳуқуқшунослигининг аҳамияти, буюк маънавий меросимизни кенг оммага тарғиб қилиш бугунги куннинг муҳим масалалардан бири бўлиб турганига алоҳида тўхталиб ўтди. 

   Анжуманда Исломда инсон ҳуқуқлари, мусулмон мамлакатларида инсон ва фуқаролар шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, инсон ҳуқуқларини таъминлашда Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро алоқалар, Ислом ҳуқуқида таълим – инсон камолатининг асоси, Исломда диний бағрикенглик ва бошқа динга эътиқод қилувчилар ҳуқуқларининг ҳимояси, Исломда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи,  Ўрта асрлар қозилик институтларида муҳтасиблик взифаси ва унинг хусусиятлари мавзуларида ҳуқуқшунос, файласуф ва тарихчи олимларнинг маърузалари тинглангди ва ҳар томонлама таҳлил қилинди.

  Таъкидлаш жоизки, бу каби конференциялар миллий давлатчилигимиз тарихини чуқур ўрганиш, уни ёш авлодга  етказиш, бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, қолаверса, мусулмон мамлакатларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш механизмлари билан танишиш борасида алоҳида  аҳамиятига эга. 

 Конференцияда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Ф.Отахонов ва институт илмий ходимлари иштирок этишди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930