Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан ҳудудларда тренинглар ўтказилмоқда

Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан ҳудудларда тренинглар ўтказилмоқда


Вазирлик ва идоралар тизимида коррупциянинг олдини олиш, очиқликни таъминлаш, ташкилот билан аҳоли ўртасида кўприк вазифасини бажаришда Жамоатчилик кенгашлари муҳим ўрин тутади.

Бу борада Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида ҳам Жамоатчилик кенгаши ташкил этилган. Эътиборлиси, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Жаҳон банки экспертлари тавсиялари асосида ушбу Кенгашнинг низоми ишлаб чиқилган ва таркиби танлов ўтказиш орқали шакллантирилган.

Ўтган давр мобайнида Кенгаш аъзолари томонидан бир қатор амалий ишлар, жамоатчилик эшитувлари, тадбирлар ташкил этилди.

Биргина 2023 йилнинг ўзида Кенгаш томонидан бир қатор Жамоатчилик эшитувлари ташкил этилди. Хусусан, Соғлиқни сақлаш соҳасида коррупциясиз соҳа лойиҳасини амалга ошириш ҳолати, Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш ҳамда Давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси натижалари Кенгаш йиғилишида муҳокама қилинди.

Шунингдек, Кенгаш аъзолари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг «Э-қарор» ягона электрон тизимида мавжуд ҳужжатлар мазмунининг жамоатчилик учун очиқлиги ҳолати таҳлил қилинди.

Шу билан бирга Кенгаш аъзолари ўз тажрибалари билан бошқа ташкилотлар ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари билан ҳам ўртоқлашмоқдалар. 

Жумладан, Кенгаш раиси Фозилжон Отахонов ҳудудларда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти томонидан ташкил этилаётган “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва халқаро тажриба” мавзусида ташкил этилган тренингларда маъруза билан иштирок этмоқда.

Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ташкил этилган тренингларда вилоят  ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари,  адлия бошқармаси вакиллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари қатнашди.  

Тадбир иштирокчилари томонидан вилоят ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари, функциялари, жамоатчилик назоратини амалга ошириш шакллари ва механизми, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда бу борадаги муаммолар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.



Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати



«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031