Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Коррупцияга қарши курашишда давлат органлари Ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг ролини ошириш

Коррупцияга қарши курашишда давлат органлари  Ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг ролини ошириш


Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) билан ҳамкорликда жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари Тошкент вилоятида “Коррупцияга қарши курашишда вазирлик ва идоралар ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг ролини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил қилинди.

         Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, адлия, иқтисодиёт ва молия, маданият, мактабгача ва мактаб таълими, рақамли технологиялар, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирликлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти, Тошкент давлат юридик университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда миллий ва хорижий экспертлар иштирок этдилар.

Семинар-тренингнинг мақсади – жамоатчилик кенгашларининг фаоллигини ошириш, уларни ўз вазирлик ва идораларидаги коррупцияга қарши курашиш сиёсатини ишлаб чиқишда ҳамда мониторингини амалга оширишда иштирокини кучайтириш, ташкилот фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ билан коррупцияга қарши курашиш соҳасида самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун давлат органини фуқаролар билан боғлаб турадиган “кўприк” ролини бажариши бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Тадбирни  Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари Умида Тухташева, “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти эксперти Горан Клеменчич кириш сўзи билан очиб бердилар.

         Семинар-тренингда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Фозилжон Отахонов – “Давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва амалиёт”, “Юксалиш” УМҲ эксперти Умид Ражабов – “Жамоатчилик мониторингини ташкил этиш механизмлари ва босқичлари”, Адлия вазирлиги масъул ходими Муроджон Нажмиддинов – “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш методологияси”, "Минтақавий мулоқот" ХНТ эксперти Горан Клеменчич – “Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмлари: хорижий мамлакатлар тажрибаси,  Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходим Жўрабек Бешимов – “Коррупцияга оид стратегик ҳужжатлар ҳамда норматив-ҳужжатлар муҳокамаси”,  Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Миршод Хўжаев“Давлат органларининг маълумотларни очиқланишини мониторинг қилишда жамоатчилик кенгаши аъзоларининг иштироки” мавзуларида маъруза қилдилар.

Маърузаларда таъкидланганидек, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий ва институционал ислоҳотларни тизимли амалга оширилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун қабул қилиб, махсус ваколатли Агентликни ташкил этилган. Ҳукумат фаолиятининг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш ва масъулиятини ошириш, бюрократияни камайтириш ва давлат хизматларини соддалаштириш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган превентив механизмлар амалиётга кенг жорий этилмоқда. Хусусан, барча давлат идораларида комплаенс ва самарадорликни баҳолаш рейтинг тизимлари йўлга қўйилди. 

Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигини ошириш, муҳим ижтимоий масалаларга оид очиқ маълумотлар кўламини янада кенгайтириш, улардан тўсиқларсиз фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрда “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-200 Фармони қабул қилиниб, Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тасдиқланди. 

Давлат дастурида белгиланган чор-тадбирларни амалга оширишда жамоат назоратини кучайтириш, шу жумладан давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ролини ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлигига алоҳида урғу берилди. 

Иштирокчилар семинар-тренинг давомида жамоаларга бўлинган ҳолда интерактив шаклдаги амалий машғулотларда ҳам қатнашишди. Хусусан, турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишди ва ундаги коррупциявий хавф-хатар ҳамда омилларни аниқлашди.

Шунингдек, иштирокчиларга халқаро эксперт томонидан жамоатчилик кенгашларининг давлат органлари фаолиятидаги, коррупцияни олдини олиш, шаффофлигини таъминлашдаги иштирокида хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳақида маълумотлар берилди. Иштирокчилар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Бундан ташқари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий стратегия ҳамда коррупция ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишга оид қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди ва уларни такомиллаштириш юзасидан ўз таклифларини беришди.

Семинар тренингда иштирокчиларнинг деярли барчаси сўзга чиқиб, муҳокама қилинган мавзулар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, шунингдек коррупцияга қарши курашишда Агентлик ҳамда вазирлик ва идоралар ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ўртасида ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ деган таклифни илгари сурдилар.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930