Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ҳакамлик судларининг ўрни

Ҳакамлик судларининг ўрни


Наманган «Ёшлар маркази»да «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳакамлик судларининг роли» мавзусида семинар-йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Бош прокуратураси, палата ҳузуридаги ҳакамлик суди томонидан ташкилланган тадбирда палатанинг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармалари масъул ходимлари ва улар ҳузуридаги ҳакамлик суди судьялари, вилоят прокуратураси, адлия бошқармаси масъул ходимлари, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди ва туманлараро судлари, вилоят иқтисодий ва туманлараро суди судьялари ва мутахассислари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 

Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қ.Жамолов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги ҳакамдик суди раиси Ф.Отахонов, вилоят прокуратураси масъул ходими Ё.Раҳимбердиев, савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги ҳакамлик суди раиси ўринбосари Ю.Исмоилов, Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги ҳакамлик суди раиси Қ.Норматов ва бошқалар «Ҳакамлик судлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, низоларни ҳал қилишдаги роли ва аҳамияти», «Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда прокуратура органларининг роли», «Ҳакамлик судларида иқтисодий низоларни ҳал қилишнинг ўзига хос хусусиятлари» каби мавзуларда маърузалар қилишди.

 

 

 

Семинар иштирокчилари ва маърузачилар томонидан ҳакамлик муҳокамасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ваколатли судлар билан ҳакамлик судлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ҳакамлик судьялари ва судьяликка номзодларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, низоларни кўриб чиқиш бўйича ҳакамлик судьялари ўртасида тажриба алмашиш, ҳакамлик судлари ҳал қилув қарорлари ижросини таъминлаш каби масалалар бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди, кўплаб саволларга тўлақонли жавоблар қайтарилди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930