Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Истиқболли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди

Истиқболли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди


Куни кеча Тошкент давлат юридик университетида “Парламент палаталарининг қўмиталари ва комиссиялари фаолиятини такомиллаштириш: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида Республика илмий семинари бўлиб ўтди.

Унда миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ соҳаси мутахассислари, жумладан, семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти олимлари, Тошкент давлат юридик университети, Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда хорижий ва халқаро экспертлар, шунингдек, мустақил изланувчилар, докторантлар ва университет талабалари иштирок этишди.

Тадбирни Тошкент давлат юридик университети ректори Акбар Тошкулов ҳамда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Фозилжон Отахонов кириш сўзи билан очиб беришди.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Ш.Бафаев, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи О.Aкилов, Тожикистон давлат, ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети доценти A.Муҳитдинов, Тошкент давлат юридик университети конституциявий ҳуқуқ кафедраси профессори И.Беков ва ушбу кафедра ўқитувчиси Х.Ботировларнинг маърузалари тингланди.

Шунингдек, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Ш.Жолдасова, Aдлия вазирлиги қошидаги “Aдолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази директор ўринбосари Ш.Баҳронов ҳамда Давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси доценти Т.Хайитов мавзу доирасида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Анжуманда сўнгги йилларда Олий Мажлис палаталарининг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш фаолиятидаги ислоҳотлар илмий таҳлил қилинди. Хусусан, ўтган даврда ҳукуматнинг Давлат дастури ижроси бўйича парламент олдида ҳар чоракда ҳисобот бериши, мамлакат Бош вазирининг тақдимига биноан ҳукумат аъзолари номзодларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилиш амалиёти, “ҳукумат соати” институтининг жорий этилгани каби ўзгаришлар илғор парламентаризм тажрибасига мувофиқ тарзда амалга оширилганлиги эътироф этилди. 

Парламент фаолиятида ҳам очиқлик ва шаффофлик бош мезонга айланиб, қонун лойиҳалари муҳокамасида жамоатчилик иштироки кенгайгани, шунингдек бугунги кунда парламент палаталарида “қонунларнинг ягона манбаи ва муаллифи халқимиз бўлиши керак” деган тамойил тўлиқ рўёбга чиқиши учун кўрилаётган зарур чоралар юзасидан борасида ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Тадбир якунида парламентимиз палаталарининг қўмиталари ва комиссиялари фаолиятини ривожлантириш ҳамда унинг давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнини мустаҳкамлаш, парламент назоратининг сифат ва самарадорлигини ошириш, халқаро амалиётни жорий қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

www.lpri.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930