Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Магистрантларнинг якуний давлат аттестацияси

Магистрантларнинг якуний давлат аттестацияси


Бош прокуратура Aкадемиясида “Прокурорлик фаолияти”, “Тергов фаолияти”, “Коррупцияга қарши кураш” ва “Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ” йўналишлари магистрантлари учун якуний давлат аттестацияси бўлиб ўтди.

 Якуний давлат аттестацияси жараёни Раис — Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов, аъзолари — Бош прокуратуранинг тажрибали амалиётчи ходимлари, Бош прокуратура Академияси ва бошқа ҳамкор олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, шунингдек Бош покуратуранинг Жамоатчилик кенгаши вакилларидан иборат Давлат аттестация комиссияси томонидан ташкил этилди.

 

Магистратура тингловчилари ўқув йили давомида ўзлаштирган мутахассислик фанларидан вазиятли масалалар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига асосланган ва амалиёт билан бевосита боғлиқ   саволларга жавоб бердилар.



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031