Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Амалиётдаги медиация: тенденциялар, рисклар ва имкониятлар

Амалиётдаги медиация: тенденциялар, рисклар ва имкониятлар


Бугун Медиация ва музокаралар маркази (Минск) ҳамда Озарбайжон, Беларусь, Ўзбекистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистонлик экспертлар гуруҳлари ҳамкорлигида ўтказилган онлайн халқаро конференция айнан шу мавзуга бағишланди.

Унда юқоридаги мамлакатлардан шу соҳадаги малакали мутахассислар ўз маърузалари, таклиф ва тавсиялари, фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этишди.

Анжуман бир вақтнинг ўзида қуйидаги йўналишлар, яъни:

1-йўналиш – “Медиатив келишувларни расмийлаштириш. Мажбурий ёки ихтиёрий: қайси бири самарали ишлайди?”;

2-йўналиш – “Медиация тўғрисидаги Сингапур конвенциясининг миллий қонунчиликка интеграциялашуви. Евроосиё минтақасида халқаро тижорат медиатив келишувларини амалга оширишнинг универсал ҳуқуқий механизми яратиладими?”;

3-йўналиш – “Евроосиё мамлакатларида оилавий медиациянинг хусусиятлари. Қандай низолар “оилавий” ҳисобланади, манбалари, ҳал этилиш даражаси”;

4-йўналиш – “Медиатор фаолиятининг нотижорат ҳуқуқий шакллари ва тадбиркорлик хусусиятига эга эмаслиги – бу медиация ривожланиши учун манфаатми ёки тўсиқ?”;

5-йўналиш – “Қандай қилиб медиацияни талаб кучли бўлган хизмат турига айлантириш мумкин?”;

6-йўналиш – “Қайта тикловчи медиация. Жиноий ишлар бўйича низоларни ҳал қилишда медиациядан фойдаланиш. Қўллаш хусусиятлари ва ривожланиш истиқболлари” бўйича олиб борилди.

Халқаро конференциянинг 4-йўналиши ишида Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, профессионал медиатор Фозилжон Отахонов онлайн қатнашди ва Ўзбекистонда медиациянинг ҳуқуқий асослари, уни амалга ошириш шакллари ва ривожланиш истиқболлари ҳақида маъруза қилди.

Анжуман якунида сессиялар иши сарҳисоб қилинди. Муҳокамалар асносида тегишли хулосалар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930