Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Олий таълим талабалари билимларини баҳолашдаги коррупциявий омиллар

Олий таълим талабалари билимларини баҳолашдаги коррупциявий омиллар


2024 йил 9 февраль куни Тошкент шаҳрида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) билан ҳамкорликда “Олий тaълимдa тaлaбaлaр aкaдемик сaмaрaдорлигининг коррупциявий вa ноҳaлоллик хaвфи омиллaрини бaҳолaш” мaвзусидa тaйёрлaнгaн тaҳлилий нaтижaлaр бўйичa жaмоaтчилик эшитуви ташкил қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши,  “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати,   халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда миллий ва хорижий экспертлар иштирок этдилар.

Жамоатчилик эшитувини “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раисининг ўринбосари Аскар Маматханов, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари Умида Тухташева, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник, “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти раҳбари Мьюша Север кириш сўзи билан очиб бердилар.

Мазкур тадбирда коррупцияга қарши халқаро эксперт Квентин Рид, коррупцияга қарши кураш ва шаффофлик бўйича мутахассис – профессор Чеянне Счарбатке-Чарч, Аксилкоррупция лабораторияси лойиҳа менежери Людмила Стайшюнайте олий таълим тизимида ўтказилган тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари  ҳамда метадологияси тўғрисида қисқача ахборот бердилар. Шундан кейин Аксилкоррупция лабораторияси координатори Нигора Саидова Олий таълимда талабалар академик самарадорлигининг коррупциявий ва ноҳалоллик хавфи омилларини баҳолаш натижаларини иштирокчилар тақдим этди.

Тақдимотда талабаларнинг академик ўзлаштиришини баҳолашда коррупция хавфи ва уларнинг омилларини аниқлашга ҳаракат қилинган тадқиқотга республикамизнинг 14 та шаҳридаги 16 та олий таълим муассасалари қамраб олинганлиги, ўрганиш доирасида ижтимоий сўровлар ва интервьюлар ташкил қилинганлиги ҳамда уларга турли гуруҳ респондентлар – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари, олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари, деканлар, ўқув бўлими, комплаенс-назорат ва таълим сифати назорати бўлими бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, жами 200 га яқин киши жалб этилганлиги таъкидланди.   

Норматив-ҳуқуқий база таҳлили ва ижтимоий сўровларнинг дастлабки натижалари соҳадаги мавжуд ахборот тизимлари мукаммал ишлаб чиқилмаганини, коррупцияга қарши курашиш чоралари ҳақида хабардорлик тўлақонли эмаслигини, тизимдаги  айрим тартиблар ўз самарасини йўқотганлигини ва соҳада коррупция хавфи омиллари борлигини кўрсатган.

Сўровномада иштирок этган респондентларнинг фикрича, кенг тарқалган коррупция хавфлари қуйидагилар:

  1. қўйилган баҳони ўзгартириш мақсадида талабалар томонидан ўқитувчига босим ўтказилиши (27,88 %);
  2. юқори баҳо олиш мақсадида талабаларнинг ўқитувчиларга совға ва мукофотлар таклиф қилиши (16,03%);
  3. ОТМ маъмурияти HEMIS тизимидаги ўқитувчиларнинг шахсий кабинетига кириш ҳуқуқига эга бўлиб, баҳоларни ўзгартириши мумкинлиги (10,00%);
  4. талабанинг дарсда қатнашмаслиги (9,45%);
  5. талаба сохта тиббий маълумотномалар тақдим қилиши (8,33%).

Тадқиқот натижалари тўғрисида ахборот берилгандан сўнг тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъул ходими, миллий ва хорижий экспертлар, илмий тадқиқотчилар сўзга чиқиб, олий таълим тизимида коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари ва унга қарши курашиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Хусусан, жамоатчилик эшитувида сўзга чиққан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси,  юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов тадқиқот натижаларида қайд қилинган коррупциявий хатти-ҳаракатлар сабабчилари ким деган саволга берилган жавобда 76,7 фоизи талабалар эканлигига иштирокчилар эътиборини қаратди ҳамда бунга талабаларни уч тоифага бўлиниши, яъни олий таълим муассасасига диплом олиш ёки ота-онасининг орзусини ушалтириш учун кираётганлар улуши, ўзи қизиққан касбни эгаллаш мақсадида ўқиётганлардан  юқори эканлигида деган фикрни илгари сурди. Коррупциявий омилларни камайтириш мақсадида профессор-ўқитувчилар, талабалар ва уларнинг қариндошлари, олий таълим тизими раҳбарлари ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишлари лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, бу борада барча олий таълим муассасалари ҳузурида Жамоатчилик кенгашларини ташкил қилиш орқали жамоатчилик назоратини кучайтиришга алоҳида эътибор бериш керак деган таклиф киритди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930