Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Низоларни ҳал этиш воситаси сифатида медиация институтини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Низоларни ҳал этиш воситаси сифатида медиация институтини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди


Жорий йилнинг 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) ҳамкорлигида ташкил этилган “Арбитраж ва медиация соҳасида замонавий ютуқлар: Ўзбекистонда татбиқ этиш истиқболлари” мавзусидаги анжуман ўз ишини давом эттирди.

Анжуманнинг иккинчи куни халқаро низоларни ҳал этишнинг муқобил усуллари қаторида долзарблиги тобора ортиб бораётган медиация институтига бағишланди.

Анжуман доирасида Сингапур халқаро низоларни ҳал этиш академияси директори профессор Н.Александер (Сингапур), Сингапур халқаро медиация маркази раиси Дж.Лим (Сингапур), низоларни ҳал этиш бўйича Европа маркази директори А.Залар (Словения), Қирғизистон медиаторлар ҳамжамияти раиси Г.Кожоярова (Қирғизистон) ҳамда Қозиғистон медиация маркази директори И.Виговская (Казахстан) сўз олиб, ички ва халқаро низоларни ҳал этиш воситаси сифатида медиация институтини ривожлантиришнинг миллий тажрибаси билан ўртоқлашди.

Айниқса, медиация жараёни ва медиатор этикаси, Медиация тўғрисидаги Сингапур конвенцияси ва ушбу халқаро шартномани Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилиш истиқболлари, шунингдек миллий қонунчиликка медиация институтини қўллашда Қозиғистон ва Қирғизистон тажрибасига бағишланган маърузалар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Икки кунлик анжуман якунларига кўра мамлакатимизда низоларни муқобил ҳал этишнинг миллий механизмларини такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар ишлаб чиқилди.
 
 
 



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930