Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Беморлар берган маблағнинг эътироф этилиши қонунчиликка зид

Беморлар берган маблағнинг эътироф этилиши қонунчиликка зид


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши соғлиқни сақлаш вазирининг «Беморга меҳр билан ёндошсангиз, рози бўлиб, ўзи сизга бериб кетади» мазмунида билдирган муносабатига эътироз билдирди.

Шифокорларнинг шароитини яхшилаш коррупциянинг олдини олишга хизмат қилиши тўғрисидаги таклифга соғлиқни сақлаш вазирининг «Беморга меҳр билан ёндошсангиз, рози бўлиб, ўзи сизга бериб кетади» мазмунида билдирган муносабати видеоси ижтимоий тармоқларда тарқади ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вазирнинг бу каби муносабатига эътироз билдирди.

Таъкидланишича, соғлиқни сақлаш тизимида коррупцияни камайтириш Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, кенг жамоатчиликнинг, хусусан, Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлиб турибди.

Шу боисдан жорий йилнинг 25 январь куни масъул тузилмалар ҳамда Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, ОАВ вакиллари иштирокида мулоқот ташкил этилиб, коррупцияни бартараф этишга қаратилган аниқ чоралар белгилаб олинди.

Жамоатчилик кенгаши Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятининг коррупциянинг олдини олиш бўйича бошлаган ишларини қўллаб-қувватлайди.

Шу билан бирга, шарафли касб эгалари – шифокорларни рағбатлантириш йўлларидан бири сифатида беморлар берган маблағнинг эътироф этилишини қонунчиликка ва мамлакатда олиб борилаётган коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат сифатида қайд этади.

Мазкур таклиф тизимда коррупциявий жиноятлар сонининг ортишига ҳамда шифокор касби мавқеининг пасайишига, соғлиқни сақлаш тизимига халқнинг ишончи камайишига сабаб бўлади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг қўшма баёнотида «Тиббиёт ходимларига муносиб меҳнат шароитини яратиш ва даромадини ошириш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалий чоралар кўриш, бунда, тиббиёт ходимлари малакасига, кўрсатиладиган тиббий хизмат ҳажми, мураккаблик даражаси ва сифатига қараб меҳнатга ҳақ тўлашнинг тоифаланган замонавий механизмларини жорий этиш» белгиланган.

Жамоатчилик кенгаши шифокорларни рағбатлантиришда беморлардан пул олиш сингари (ихтиёрий ёки ихтиёрий эмаслигидан қатъий назар) ноқонуний хатти-ҳаракатларни бартараф этиш ҳамда ҳақ тўлашнинг тоифаланган механизмини жорий этиш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий мақсади бўлиши лозимлигини билдиради.

Шунингдек, ушбу масала устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишини маълум қилади“, дейилади муносабатда.

www.yuz.uz



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031