Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суд аппарати ходимлари малакасини ошириш курси

Туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суд аппарати ходимлари малакасини ошириш курси


ОТАХОНОВ Фозилжон Хайдарович

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги

Судьялар олий мактаби “Иқтисодий ҳуқуқ” кафедраси профессори,

юридик фанлар доктори

 

1-МАВЗУ

ИҚТИСОДИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ ПРИНЦИПЛАРИ

 

ОДИЛ СУДЛОВНИНГ ФАҚАТ СУД ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ПРИНЦИПИ

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 6-моддаси мувофиқ иқтисодий ишлар бўйича одил судлов ИПКда белгиланган қоидалар бўйича фақат суд томонидан амалга оширилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

130-модда.

Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда иш юритади.

 

Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни

 

1-модда. Суд ҳокимияти

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти фақат судлар томонидан амалга оширилади. Ҳеч қайси бошқа органлар ва шахслар суд ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириб олишга ҳақли эмас.

ҚОНУН ВА СУД ОЛДИДА ТЕНГЛИК ПРИНЦИПИ

ИПКнинг 7-моддасига мувофиқ судда низоларни ҳал қилиш юридик шахсларнинг мулкчилик шаклидан, қаерда жойлашганлигидан, кимга бўйсунишидан қатъи назар, фуқароларнинг эса жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

19-модда.

Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни

11-модда. Қонун ва суд олдидаги тенглик

Барча фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ҳамда ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенгдир. Корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар ҳам қонун ва суд олдида тенгдир.

СУДЬЯЛАРНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ ВА УЛАРНИНГ ФАҚАТ ҚОНУНГА БЎЙСУНИШИ ПРИНЦИПИ

ИПКнинг 8-моддасига мувофиқ одил судловни амалга оширишда судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсунадилар.

Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Судьялар мустақиллигининг кафолатлари қонун билан белгиланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

136-модда.

Судьялар мустақилдирлар, фақат Конституция ва қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди.

 

Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни

9-модда. Судьяларнинг мустақиллиги

Судьялар мустақилдир, фақат қонунга бўйсунади. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.


Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси

 

236-модда. Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш

Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки прокурорга ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш —

уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, —

муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги қарори 3-бандининг биринчи хатбоши45-бандлари, 7-бандининг биринчи хатбошиси8-банди, 9-бандининг биринчииккинчи хатбошилари, 12-банднинг биринчи хатбошиси.

ТАРАФЛАРНИНГ ТОРТИШУВИ ВА ТЕНГ ҲУҚУҚЛИЛИГИ 

ПРИНЦИПИ

ИПКнинг 9-моддасига мувофиқ иқтисодий суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилади, шунингдек ИПКнинг 43-моддасига кўра тарафлар тенг процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади.

СУД ИШЛАРИ ЮРИТИЛАДИГАН ТИЛ ПРИНЦИПИ

ИПКнинг 10-моддасига мувофиқ иқтисодий суд ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади.

Суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган суд процесси иштирокчиларининг таржимон орқали иш материаллари билан танишиш, суд ҳаракатларида иштирок этиш ҳамда судда ўз она тилида ёки эркин танланган мулоқот тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.

Суд муҳокамаси жараёнида қабул қилинадиган суд ҳужжатлари суд мажлиси қайси тилда ўтказилган бўлса, ўша тилда тузилади.

ИПКнинг 59-моддасига кўра таржима қилиш учун зарур тилларни биладиган ҳамда ИПК назарда тутилган ҳолларда суд томонидан тайинланган шахс таржимондир. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари, гарчи таржима қилиш учун зарур тилларни билса ҳам таржимон вазифаларини ўз зиммасига олишга ҳақли эмас.

ИПКнинг 279-моддасига кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади.

Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги муносабати билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун хусусан, суд иши юритилаётган тил тўғрисидаги қоидалар ишни кўриш чоғида бузилганлиги асос бўлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

139-модда.

Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда ёхуд қонунга мувофиқ бошқа тилда олиб борилади. Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.

Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни

13-модда. Суд ишлари юритиладиган тил

Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.

Суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган ишда иштирок этувчи шахсларга таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш, суд ҳаракатларида иштирок этиш ҳуқуқи ва судда она тилида ёки улар биладиган бошқа тилда сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.

 

 

СУД МУҲОКАМАСИНИНГ ОШКОРАЛИГИ ПРИНЦИПИ

ИПКнинг 11-моддасига мувофиқ иқтисодий судларда ишлар муҳокамаси ошкора ўтказилади.

Давлат сирини, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш зарур бўлган тақдирда ишни ёпиқ суд мажлисида эшитишга йўл қўйилади. Ишни ёпиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида эшитишга йўл қўйилмайди, бундай мажлиснинг аудио- ва видеоёзувлари амалга оширилмайди.

Эшитиш ёпиқ суд мажлисида ўтказилган тақдирда ишни электрон шаклда шакллантиришга йўл қўйилмайди.

Ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Суднинг ҳал қилув қарори барча ҳолларда ошкора ўқиб эшиттирилади.

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари суднинг расмий веб-сайтида тарафларнинг розилиги билан ёки шахси кўрсатилмаган тарзда эълон қилинади, бундан суднинг ёпиқ мажлисида қабул қилинган суд ҳужжатлари мустасно.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

137-модда.

Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни

12-модда. Суд ишларини юритишнинг ошкоралиги

Барча судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.

Суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залида қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкин.

СУД МУҲОКАМАСИНИНГ БЕВОСИТАЛИГИ ПРИНЦИПИ

ИПКнинг 12-моддасига мувофиқ суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.

ИПКнинг далилларни текширишга оид нормалар белгиланган                        168-моддаси кўра суд муҳокамаси давомида суд иш бўйича далилларни текширади: ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, гувоҳларнинг кўрсатувларини, экспертларнинг хулосаларини, мутахассисларнинг маслаҳатларини (тушунтиришларини) эшитади, ёзма далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради, шунингдек ёзма шаклда тақдим этилган тушунтиришлар, кўрсатувлар ва хулосаларни ўқиб эшиттиради.

ИШЛАРНИ ҚОНУНЧИЛИК АСОСИДА ҲАЛ ҚИЛИШ ПРИНЦИПИ

ИПКнинг 13-моддасига мувофиқ суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.

Суд ишни кўришда давлат органининг ёки бошқа органнинг ҳужжати қонунга мувофиқ эмаслигини, шу жумладан ушбу ҳужжат ваколат доирасидан четга чиқилган ҳолда қабул қилинганлигини аниқласа, қонунга мувофиқ қарор қабул қилади.

Низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини қўллайди, бундай нормалар ҳам мавжуд бўлмаганда эса низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунига таяниб ҳал қилади.

Тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади.

Суд Ўзбекистон Республикасининг қонунига ёки халқаро шартномасига мувофиқ чет давлатларнинг ҳуқуқ нормаларини қўллайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

15-модда.

Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилади.

Давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш юритадилар.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси

 

5-модда. Фуқаролик қонунчилигини ўхшашлик бўйича қўллаш

Ушбу Кодекс 2-моддасининг биринчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган муносабатлар қонунчилик ёки тарафларнинг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган ҳолларда фуқаролик қонунчилигининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормаси қўлланилади (қонун ўхшашлиги).

Кўрсатиб ўтилган ҳолларда қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига (ҳуқуқ ўхшашлигига) ҳамда ҳалоллик, оқиллик ва адолат талабларига амал қилган ҳолда белгиланади.

Фуқаролик ҳуқуқларини чеклайдиган ва жавобгарлик белгилайдиган нормаларнинг ўхшашлик бўйича қўлланилишига йўл қўйилмайди.

6-модда. Иш муомаласи одатлари. Маҳаллий одат ва анъаналар

Тадбиркорлик фаолиятининг бирон-бир соҳасида вужудга келган ва кенг қўлланиладиган, қонунчиликда назарда тутилмаган хулқ-атвор қоидаси, бирон-бир ҳужжатда ёзилганлиги ёки ёзилмаганлигидан қатъи назар, иш муомаласи одати деб ҳисобланади.

Фуқаролик қонунчилигида тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, бу муносабатларни тартибга солишда маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилади.

Тегишли муносабат иштирокчилари учун мажбурий бўлган қонунчилик нормаларига ёки шартномага зид бўлган иш муомаласи одатлари, маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилмайди.

 

Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни

11-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади.

 

 

ЧЕТ ДАВЛАТ ҲУҚУҚИ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ПРИНЦИПИ

ИПКнинг 14-моддасига мувофиқ чет давлат ҳуқуқи нормаларини қўллашда суд ушбу нормаларнинг мазмунини уларнинг тегишли чет давлатда шарҳланишига ва амалда қўлланилишига мувофиқ ҳолда аниқлайди.

Чет давлат ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш мақсадида суд кўмаклашишни ва тушунтириб беришни сўраб, Ўзбекистон Республикасининг ҳамда чет давлатларнинг ваколатли органларига ёки ташкилотларига белгиланган тартибда мурожаат қилиши ёхуд экспертларни жалб этиши мумкин.

Ишда иштирок этувчи шахслар талабларига ёки эътирозларига асос қилиб келтираётган чет давлат ҳуқуқи нормалари мазмунини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши ва ушбу нормаларнинг мазмунини аниқлашда иқтисодий судга бошқача тарзда кўмаклашиши мумкин.

Агар кўрилган чораларга қарамай, чет давлат ҳуқуқи нормаларининг мазмуни аниқланмаса, иқтисодий суд Ўзбекистон Республикасининг тегишли ҳуқуқ нормаларини қўллайди.

 

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси

 

1160-модда. Чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш

Чет эл ҳуқуқини қўлланишда суд ёки бошқа давлат органи унинг нормалари мазмунини бу нормаларнинг тегишли хорижий давлатда расмий талқин этилиши, қўлланиш амалиёти ва доктринасига мувофиқ аниқлайди.

Суд ёки бошқа давлат органи чет эл ҳуқуқи нормалари мазмунини аниқлаш мақсадида ёрдам ва тушунтиришлар сўраб Адлия вазирлигига ва бошқа миллий ваколатли органлар ҳамда муассасаларга, шу жумладан чет элдаги органлар ва муассасаларга мурожаат этиши ёхуд экспертларни жалб қилиши мумкин.

Ишда иштирок этаётган шахслар ўз талаблари ёки эътирозларини асослаш учун ўзлари важ келтираётган чет эл ҳуқуқи нормаларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишга ва бу нормаларнинг мазмунини аниқлашда судга ёки бошқа давлат органларига бошқача тарзда ёрдамлашишга ҳақлидирлар.

Агар ушбу моддага мувофиқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай, чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмуни оқилона муддатларда аниқланмаса, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг  VI бўлими  («Халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан татбиқ қилиш»).

 

СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ МАЖБУРИЙЛИГИ ПРИНЦИПИ

ИПКнинг 14-моддасига қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа органлар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши лозим.

Суд ҳужжатларини бажармаслик ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

138-модда.

Суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.


Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни

 

10-модда. Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт.

Суд ҳужжатини ижро этмаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси

232-модда. Суд ҳужжатини ижро этмаслик

Муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмишлар мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 


Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик 

тўғрисидаги кодекси

 

181-модда. Суднинг хусусий ажрими (қарори) бўйича чоралар кўрмаслик

Мансабдор шахс томонидан суд чиқарган хусусий ажримни (қарорни) кўриб чиқмаслик ёхуд ажримда (қарорда) кўрсатилган қонунни бузиш ҳолларини бартараф этиш чораларини кўрмаслик, худди шунингдек хусусий ажримга (қарорга) ўз вақтида жавоб бермаслик —

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

1982-модда. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, яъни қарздорнинг даромадлари ва мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумотлар берганлик, ижро ҳужжатини йўқотганлик, ундирувни қарздорнинг иш ҳақидан ҳамда унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолиш учун юборилган ижро ҳужжатларини ижро этиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш тартибини бузганлик, шунингдек қарздор ўзининг янги иш, ўқиш жойи, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълум қилмаганлиги, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонунчиликда назарда тутилган йирик битимларни тузишда, айрим турдаги молия-кредит хизматларини, халқаро йўловчи ташиш хизматларини ва давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги текширувини амалга оширмаганлик, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижро этилишини таъминламаганлик, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш, яъни ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш ёки давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 



«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031