Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Япония делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди

Япония делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди


Бугун 17 октябрь куни Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби вакиллари ва Япония делегацияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Судьялар олий мактабидан директор ўринбосари Д. Исраилов, Ўқув-методик бўлими бошлиғи И. Палванов, Ахборот-техникавий таъминот ва масофавий ўқитиш бўлими бош мутахассиси М. Абдалимов ва Халқаро ҳамкорлик бўлими бош мутахассиси А. Адхамовлар иштирок этди. Япония томонидан адвокат Тошитада Нихоммацу, профессор Окава Кензо ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик бўйича агентлигининг (JICA) марказий офиси вакили Масанори Цукахара қатнашди.

Учрашувда Япония делегациясига Судьялар олий мактабининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Ўз навбатида Тошитада Нихоммацу Японияда судьялик лавозимига номзодларни ўқитиш жараёни, уларни тайинлаш тартиби ҳақида маълумотлар билан улашди.

Шунингдек, томонлар қўшма лойиҳалар доирасида фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича семинар-тренингларни ташкил қилиш масаласини ҳам муҳокама қилди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930