Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Конституциявий ислоҳот мазмунига бағишланган халқаро конференция якунланди

Конституциявий ислоҳот мазмунига бағишланган халқаро конференция якунланди


Пойтахтимизда ташкил этилган “Конституциявий ислоҳотнинг мазмуни ва моҳияти: Янги Ўзбекистон – янгиланаётган Конституция” мавзусидаги халқаро конференция якунига етди.

Куннинг иккинчи ярмида муҳим янги нормалар мазмунига бағишланган мавзуда навбатдаги уч сессия бўлиб ўтди. Маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этган тадбирда юртимизда инсон турмуш-тарзини янада яхшилаш, жамият фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар алоҳида қайд этилди.

Жумладан, конституциявий ислоҳотларнинг хусусий мулк дахлсизлиги, эркин ривожланиш, соғлом рақобат, тадбиркорлик, инвестициявий жозибадорлик каби устувор йўналишлари муҳокама этилган йиғилишда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ривожланишининг конституциявий механизмини кучайтириш – тадбиркорлик фаолияти тараққиёти гарови, иқтисодий ўсиш ва макроиқтисодий барқарорликнинг муҳим кафолати эканлиги тўғрисида маърузалар тингланди.

Ягона иқтисодий маконни шакллантириш, товар, хизмат, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағ эркин ҳаракатланиши кафолатини кучайтириш билан боғлиқ янгиликлар юзасидан мунозара олиб борилди.

Иштирокчилар қулай ишбилармонлик муҳити, ерга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқи кафолати масаласига эътибор қаратишди.

Тўртинчи сессия ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд бўғинини янада демократлаштириш мавзусига бағишланди. Қизғин суҳбат давомида давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, фуқароларнинг одил судловга бўлган ҳуқуқини таъминлаш кафолатини кучайтириш, инсон ҳуқуқи ва эркинлигини ҳимоя қилишда адвокатуранинг ўрнини кучайтириш каби устувор йўналишлар хусусида сўз юритилди.

Якунловчи бешинчи сессияда конституциявий ислоҳотнинг яна бир устувор йўналиши – давлат ва жамият қурилиши тизимида фуқаролик жамияти институтлари ролини кучайтириш масаласи кўриб чиқилди. Мутахассислар фуқаролик жамияти базавий асоси – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни мустақил равишда ҳал қилиш ҳуқуқини кенгайтириш тўғрисидаги янгиликларни юқори баҳоладилар. 

www.uza.uz



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031