Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Хабар берувчиларни ҳимоя қилиш бўйича икки кунлик тренинг ўтказилди

Хабар берувчиларни ҳимоя қилиш бўйича икки кунлик тренинг ўтказилди


Европа Кенгаши томонидан  Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида “Марказий Осиё – қонун устуворлиги: шаффофликка кўмаклашиш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш (CA TAEC)” минтақавий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари Ўзбекистонда хабар берувчиларни ҳимоя қилиш бўйича давлат хизматчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

CA TAEC лойиҳаси Европа Иттифоқи ва Европа Кенгашининг қўшма ташаббуси бўлган Марказий Осиёда қонун устуворлиги дастурининг бир қисми бўлиб, ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилмоқда. Лойиҳа Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш, уларнинг олдини олиш салоҳиятини минтақавий ва мамлакат устувор йўналишларига мувофиқ равишда мустаҳкамлашга қаратилган.

Тренинг хабар беришнинг фойдали таъсири тўғрисида хабардорликни ошириш, шунингдек, мазкур йўналишда давлат хизматчилари дуч келиши мумкин бўлган вазиятларни тўғри ҳал қилишда уларнинг билим ва амалий кўникмалари даражасини кучайтириш мақсадида ташкил этилди. 

Шу мақсадда тренингда Ўзбекистонда хабар берувчиларни ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик асослари, давлат органларида қонунбузарликлар тўғрисида хабар бериш механизмлари, хабар берувчилар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг жорий этилиши ва самарадорлиги билан боғлиқ муаммолар, хабар берувчилар билан алоқа ўрнатиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан,  Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастурида коррупция тўғрисида хабар берувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича белгиланган вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилган “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиниб, лойиҳани янада такомиллаштириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.  

Умида Тухташева, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари:

— Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси доирасидаги тавсиялари ҳамда дунёнинг илғор демократик давлатларидаги (АҚШ, Жанубий Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Латвия, Сербия, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон) Коррупцияга қарши курашиш соҳасида шаклланган тажриба ва амалиёт таҳлили “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида” қонун қабул қилинишига эҳтиёж мавжудлигини кўрсатди. “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ана шу зарурат туфайли ишлаб чиқилди.  Ҳозирда ишчи гуруҳлар томонидан қонун лойиҳаси юзасидан тегишли муҳокамалар ўтказилмоқда. Мазкур тренингда хабар берувчиларни ҳимоя қилиш бўйича билдирилган таклиф ва тавсиялар қонун лойиҳасини такомиллаштиришда фойдали бўлади, деган умиддаман.

Тренинг мобайнида Европа Кенгашининг халқаро эксперти Эшли Савейдж томонидан хабар берувчиларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро стандартлар, коррупцияга оид хабарлар билан ишлаш ва уларни текшириш, давлат органларида қонунбузилиши ҳолатлари  тўғрисида хабар бериш механизмлари, хабар берувчилар билан самарали алоқа ўрнатиш ва ишончни мустаҳкамлаш масалалари аниқ амалий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Эшли Савейдж, Европа Кенгашининг халқаро эксперти:

 Хабар берувчиларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик нафақат хабар берувчиларни ҳимоя қилади, балки ҳокимият ҳамда иш берувчилар билан хавфсиз ва ишончли алоқа ўрнатишга ҳам хизмат қилади.  Хабар берувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кафолатлаш уларни ҳуқуқбузарликлар ҳақида ўз вақтида хабар беришга ундайди ва бу билан юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олди олинишига эришилади.

Шунингдек, хабар берувчиларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро амалиёт ва илғор хорижий тажрибалар билан ўртоқлашилди. 

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби профессори, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов иштирок этди



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930