Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллик байрами муносабати билан адлия вазири томонидан қатор мутасадди идораларнинг ходимларига мартаба даражалари берилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллик байрами муносабати билан адлия вазири томонидан қатор мутасадди идораларнинг ходимларига мартаба даражалари берилди


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруқлари билан Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда вазирлик ва идораларнинг юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари жорий йилнинг 7 декабрь куни адлия вазири ўринбосари Мелиев Худаёр Хуррамович томонидан тантанали равишда топширилди.

Жумладан, “1-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон –мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Отахонов Фозилжон Хайдарович, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Мирзаев Рустам Равшанович ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Юридик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рахманов Шерали Раимовичларга берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги Юридик бўлими бошлиғи Рустамов Толмасжон Абдурахмонович ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Наманган вилояти бош бошқармаси бош юрисконсульти Дадаханов Баҳромжон Жўрабой ўғлига “2-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон – мартаба даражаси берилди.

Бундан ташқари, Наманган вилояти ҳокимлиги юридик хизмати раҳбари Дадаханов Алишер Хаписович, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси юрисконсульти Насиров Равшан Батирович ҳамда Хоразм вилояти Гурлан тумнани мактабгача таълим бўлими юрисконсульти Сабиров Сардобек Рахимовичларга “3-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон – мартаба даражаси берилди.

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли болалар уйи юрисконсульти Асроров Аюбхон Асламович ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармаси юридик хизмати бош инспектори Сиддиков Ғуломжон Тохиржоновичларга “1-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилди.

Шу билан бирга, бир қатор давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларига “2-даражали юрист” ҳамда “3-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражалари берилди.

Ушбу буйруқларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига мувофиқ юқорида кўрсатилган юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар – мартаба даражалари учун қўшимча ҳақ тўлаб бориши лозимлиги ҳам назарда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат фаолиятининг такомиллашуви жамиятда қонунийликни таъминлашнинг муҳим омилидир.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


www.huquqiyportal.uz