СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИДА ҚОЗОҒИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ

СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИДА ҚОЗОҒИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоровнинг кириш сўзи билан бошланди. 

Шундан сўнг, Судьялар олий мактаби директори Х-М.Исоқов делегация аъзоларига мактаб фаолияти ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берди.
Хусусан, кейинги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва профессионал судьялар корпусини шакллантириш, бу жараёнда жорий этилган янгитартиблар, бўлажак судьяларни янги ислоҳотларталаби даражасида тайёрлаш, амалдаги судьялар васудлар аппаратлари ходимларининг малакасини ошириш борасида фаолият кўрсатаётган ягонатаълим ва тадқиқот маркази – Судьялар олиймактабида ўқув жараёнларинингташкиллаштирилишига алоҳида тўхталиб ўтди.

 


Шунингдек, делегация аъзолари судьяликканомзодларни танлаш, ўқитиш, уларни судьяликдекмасъулиятли ва шарафли вазифага тайёрлаш ва буборада амалга оширилаётган ишлар билан ҳамяқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олийкенгаши аъзолари ва Судьялар олий мактабипрофессор-ўқитувчилари, Судьялар олиймактабининг бу йилги магистратура босқичибитирувчилари ҳам иштирок этиб, Қозоғистонлик меҳмонларга ўқитиш тизими, улар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил гапириб беришди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Қозоғистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланиб, ушбу ҳужжат асосида келгусида томонлар ўртасида ўзаро дўстона муносабат ўрнатиш, икки томонлама халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш, судьялар мустақиллиги ва дахлсизлигини такомиллаштириш, судья кадрларни тайёрлаш бўйича умумий фаолиятга доир ўқув дастурларни амалга ошириш,  қўшма тадқиқотлар ўтказиш, ва ахборот алмашиш, қўшма семинар ва форумлар ташкил қилиш масалалари келишиб олинди.

  
Делегация аъзоларига Судьялар олий мактаби Ахборот-ресурс марказининг фаолияти, ўқув аудиторияларининг жиҳозланиши, суд имитацияси залининг ҳолати яқиндан таништирилди.

 

Мавзуга оид бошқа хабарлар