Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Президент ташаббуси амалиётга жорий қилинмоқда

Президент ташаббуси амалиётга жорий қилинмоқда


Мамлакатимизда ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда

Турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.

Шу боис Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган қуйидаги 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади. 

Биринчи ташаббус – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. 

Учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. 

Тўртинчи ташаббус – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. 

Бешинчи ташаббус – хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.


Ушбу ташаббусларни юртимизнинг барча ҳудудларида кенг жорий қилишда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раҳбарлари ва масъул ходимларини ҳам фаол иштирок этмоқдалар.


Хусусан, куни кеча Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 1-сонли ўрта мактабда бўлиб ўтган уч авлод учрашувида мазкур мактабда таълим олган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг раиси, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов иштирок этди ҳамда Президент ташаббусининг мазмун-моҳиятини ўзи босиб ўтган илмий-амалий ва педагогик фаолияти орқали аниқ ҳаётий мисоллар орқали очиб берди.

 

Тадбирда мактаб директори Зилолахон Махкамова, мактабнинг фархий ўқитувчилари Тўлқинжон Кенжабоев ва Абдумутал Абдуллаев, мактабнинг собиқ ўқувчиси, нафақадаги ички ишлар фаҳрийси, полковник Бадриддин Рассоев сўзга чиқиб, уч авлод учрашувининг ёшлар тарбияси учун жуда катта ижобий аҳамият касб этишини, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш келажакда мактаб битирувчилари ичидан юқори малакали мутахассислар, олимлар, санъат ва маданият арбоблари етишиб чиқишига хизмат қилишини таъкидладилар. 

Учрашув якунида Ф.Отахонов мактаб кутубхонаси учун ўзи муаллиф ва ҳаммуаллиф бўлган юридик адабиётлар, шунинг бадиий ва илмий адабиётларни совға сифатида тақдим қилди.

 

 

Ўз ССП Матбуот хизмати 




«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930