Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди


Пойтахтимизда «Суд-ҳуқуқ фаолиятини рақамлаштиришнинг долзарб масалалари ва истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Унинг доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ва Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ўртасида қонунчилик муаммоларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, ҳуқуқ, сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий-инновацион фаолият соҳаларида ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандумга кўра, томонлар ходимларини халқаро ва миллий лойиҳаларда иштирок этишга жалб этиш, шунингдек турли илмий дастурларда биргаликда иштирок этиш, илмий-технологик муаммоларни тадқиқ қилишга қаратилган инновацион, амалий ва фундаментал тадқиқот лойиҳаларида иштирок этиш, илғор тадқиқот усуллари ва устувор илмий йўналишлар бўйича илм-фанга оид дастурлар ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва рақобатбардош натижаларга эришиш бўйича тажриба алмашиш, олиб борилаётган илмий тадқиқотлар бўйича илмий нашрлар ва материаллар алмашинувига кўмаклашиш, илмий тадқиқотлар доирасида ҳамкорликда ўқув дарсликлар, ўқув-услубий қўлланма ва илмий рисолалар, нашрлар тайёрлаш ва чоп этиш, қонун ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳалари юзасидан таклифлар тайёрлаш каби бар қатор йўналишларда ҳамкорлик қилади.


www.xs.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930