Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Янги Ўзбекистон — янгиланаётган Конституция

Янги Ўзбекистон — янгиланаётган Конституция


Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида “Конституциявий ислоҳотнинг моҳияти ва аҳамияти: Янги Ўзбекистон — янгиланаётган Конституция” мавзуидаги халқаро анжуман доирасида тадбир ташкил этилди.

Йигирмадан ортиқ давлатлар экспертлари, парламент аъзолари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда конституциявий ислоҳотлар жараёнида Конституциявий суднинг ўрни ва аҳамияти эътироф этилди.

Конституциявий суд раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларда Конституциявий суднинг ролини алоҳида таъкидлаб, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда конституциявий жараённинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. Айниқса, Ўзбекистон тарихидаги янги, биринчи тажриба — янгиланаётган Конституцияни халқ ўз иродасини билдириши учун умумхалқ референдуми ўтказилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Конституциявий суднинг асосий фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Таъкидланганидек, янгиланаётган Конституцияда судьяларнинг ваколат муддатига доир норма ўзгариши кутилмоқда, яъни Конституциявий суд судьяси бир маротаба 10 йилга сайланиши белгиланган.

Давра суҳбати иштирокчилари ўзаро мулоқот доирасида конституциявий ислоҳотларга тааллуқли бир қатор мавзулар юзасидан фикрлар билдирди.

Хусусан, Туркиянинг Йилдирим Баязит университети ҳуқуқ факультети доценти Самет Татар сўз олиб, Конституция, энг аввало, адолат ва очиқлик, ўзаро боғлиқлик ҳамда бир-бирини тўлдирувчи, қонун устуворлигини таъминловчи эканлигини таъкидлади. Ўзбекистон Конституциясида қонун устуворлиги принципининг белгилаб қўйилгани муҳим қадам эканлигини айтиб ўтди.

Тадбир савол-жавоблар, баҳс ва мунозараларга бой бўлди. Якунда хорижий экспертлар Ўзбекистон халқининг референдумда фаол иштирок этишига ва уни қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди.

www.xs.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930