Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Жамоатчилик назорати таъсирчанлигини оширишнинг долзарб масалалари

Жамоатчилик назорати таъсирчанлигини оширишнинг долзарб масалалари


Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва халқаро тажриба” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Давра суҳбатида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, сенаторлар,  адлия, соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш  бошқармалари ва  бошқа давлат органлари вакиллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирни “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси директори Сайёра Ходжаева ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Фармон Тошев кириш сўзи билан очиб бердилар.

Давра суҳбатида “Ҳокимликлар ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва амалиёт” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби профессори, Коррупцияга қарши  курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов, “Жамоатчилик кенгашлари: халқаро тажриба” мавзусида “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси директори, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари, юридик фанлар номзоди Сайёра Ходжаева, “ННТларнинг халқаро ва маҳаллий грант танловларида иштирокини кучайтириш ҳамда ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳаларни шакллантиришдаги муаммолар”  мавзусида “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Пахтачи тумани ҳуқудий бўлинмаси раҳбари Мовжуда Аманова,  “Демократик жараёнларда жамоатчилик мониторингининг роли” мавзусида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилояти бўлинмаси раҳбари –вилоят ҳокими маслаҳатчиси Элёр Ҳамраев, “Фуқаролик жамиятида ижтимоий шериклик” мавзусида “Истиқболли авлод” республика ижтимоий-ахборот маркази Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Мадина Нажмиддинова маъруза қилдилар.

Бугун кунда таъсирчан жамоатчилик назоратини ривожлантириш масалалари Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йиллар мобайнидаги ривожланиш йўлининг асоси ҳисобланган муҳим ҳужжат – Тараққиёт стратегиясининг “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” номли биринчи устувор йўналишида белиганган мақсадларида мустаҳкамлаб қўйилгани бежиз эмас.

Хусусан, Тараққиёт стратегиясининг 1-мақсади “Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш” – деб номланиб, унда фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқани таъминлаш, маҳаллаларда аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни рақамлаштириш, маҳалладан туриб барча давлат идораларига мурожаат қилиш тизимини яратиш, давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш масалалари ўз ифодасини топган.

Мамалакатимизда фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назорати субъектлари ҳисобланади. Жамоатчилик назорати жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик ташкилий тузилмалари томонидан ҳам қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 сентябрдаги 489-сон қарори билан «маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтларини жорий этилиб, ҳар бир фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида маҳалла назорати гуруҳини ташкил этиш назарда тутилган ҳамда унинг асосий вазифалари этиб аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар ўтказиш ва маҳалла фуқаролар йиғини кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда масъул ходимларининг амалга оширилган ишлар бўйича ахборотларини мунтазам равишда эшитиб бориш белгиланган.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш шакллари ва механизми, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда бу борадаги муаммолар, шу жумладан шаҳарсозлик  фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги қийинчиликлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Давра суҳбатининг деярли барча иштирокчилари сўзга чиқиб,  янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган фуқаролик жамияти институтлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг аниқ механизмларини яратиш бўйича таклифлар бердилар.

Тадбир иштирокчиларига  “Ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоат-чилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва фаолият йўналишлари” деб номланган амалий қўлланма ҳамда “Нодавлат нотижорат ташкилот-ларнинг  Ўзбекистондаги жамоатчилик назорати  ва ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишдаги роли” бўйича фикрларини ўрганиш мақсадида сўровнома тарқатилди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930