Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

«Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси» тўплами тайёрланди

«Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси» тўплами тайёрланди


Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан тайёрланган «Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси» бўйича амалий қўлланма тақдимотига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда сенаторлар, депутатлар, Олий Мажлиснинг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи, институт илмий ходимлари, Ёшлар парламентлари аъзолари иштирок этди.  

Тадбирни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов ва Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари Қодир Жўраев кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистонда парламентлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашга юқори даражада аҳамият қаратилаётгани, жумладан, Ўзбекистон ва Корея ўртасида ҳам парламентлараро мулоқотлар жуда фаоллашганини таъкидладилар. 

Тадбир давомида Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан тайёрланган «Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси» тўплами тақдимоти ўтказилди.  

"Мазкур тўпламдан Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси ва унинг органлари, шу жумладан, Котибияти, Бюджет бошқармаси, кутубхона ва Тадқиқот хизмати каби тузилмалар, уларнинг асосий функциялари ва ўтган давр мобайнидаги фаолияти, эришган ижобий натижалари, шунингдек, қонун ижодкорлиги фаолияти ва Миллий Ассамблея фаолиятига доир бошқа масалалар ўрин олган, — деди институт директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов тақдимотга бағишланган маърузасида. — Тўплам икки давлат миллий қонунчилигини ривожлантириш ва яқинлаштириш учун ўзига хос амалий қўлланма бўлиб хизмат қилади. Қўлланма депутатлар, сенаторлар, парламент палаталари ва маҳаллий Кенгашлар ходимлари, тадқиқотчилар, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган".  

Йиғилиш иштирокчилари ва экспертлар институт томонидан ишлаб чиқилган мазкур тўплам борасида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.  

www.uza.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930