Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Долзарб мавзудаги диссертация муҳокамаси

Долзарб мавзудаги диссертация муҳокамаси


Бугун Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Тошкент давлат юридик университети мустақил изланувчиси Сардорбек Юсуповнинг “Давлат бюджети устидан парламент назоратининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида 12.00.11. – Парламент ҳуқуқи ихтисослигида юридик фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси муҳокама қилинди.

Йиғилишни Институт директори, Илмий-эксперт кенгаши раиси, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов олиб борди.

С.Юсупов томонидан диссератация мавзусининг долзарблиги, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, илмий янгилиги ва амалий натижалари, мазмуни ва илмий-назарий хулоса ҳамда таклиф ва тавсиялар баён қилинди. 

Муҳокамада Илмий-эксперт кенгаши аъзолари ва Институт илмий ходимлари томонидан тадқиқотчига диссертацияси мавзуси доирасида бир қатор саволлар берилди. 

Тақризчилар юридик фанлар доктори Х.Рузметов ва юридик фанлар бўйича фалсафа доктори В.Давлятов сўзга чиқиб, диссертация ютуқлари, эътиборли жиҳатлари ҳамда ундаги жузъий камчиликлар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Якунида мазкур диссертацияни оммавий ҳимояга тавсия этиш ҳақида қарор қабул қилинди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930