Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини такомиллаштириш давр талаби

Жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини такомиллаштириш давр талаби


Жорий йилнинг 6 декабрь куни USAIDнинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан Тошкент шаҳрида «Жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини такомиллаш-тириш масалалари» мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Адлия вазирлиги, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва бошқа давлат органлари, илмий-тадқиқот муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оаммавий ахборот воситалари вакиллари, маҳаллий экспертлар иштирок этишди.

Тадбирни USAIDнинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури директори Раҳима Назарова, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ижрочи директори Асқар Маматхонов, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси Камолиддин Ишанходжаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатори Гулнора Маруфова кириш сўзи билан очиб бердилар.

Давра суҳбатида “Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ўрганиш натижалари: хулоса ва тавсиялар” мавзусида эксперт Елена Асфандиёрова ва “Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ўрганишнинг дастлабки натижалари” мавзусида “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси директори Сайёра Ходжаеванинг маърузалари тингланди.

Маърузаларда давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги таҳлили, жамоатчилик кенгашларини ташкил қилиш ва фаолиятига оид хорижий тажриба, ҳокимликлар ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятининг ҳолати ва уларни    такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар батафсил ёритилди.

Мунозараларда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби профессори Фозилжон Отахонов сўзга чиқиб, жамоатчилик назоратининг конституциявий асослари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мисолида жамоатчилик кенгашларини ташкил қилиш ва фаолияти йўналишлари, шунингдек “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига жамоатчилик назоратининг таъсирчанлигини оширишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси юзасидан тайёрланган таклифлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирди.                              

Давра суҳбати қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди ва унда жамоатчилик кенгашлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларига мувофиқлаштирган ҳолда такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди, тавсиялар ишлаб чиқилди.




«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930