Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити

Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити


Тошкент шаҳрида “Парламент етакчилиги: барқарорлик ва фаровонликни янада самарали таъминлашда хавф-хатарларни баҳолаш” мавзусида ўтказилаётган ушбу нуфузли халқаро анжуман аввалида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саммит иштирокчиларига мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Очилиш қисмида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, Парламентлараро Иттифоқ Раиси Дуарте Пачеко ва БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад (онлайн) кириш сўз билан маъруза қилишди.

Халқаро эксперт ва “Central East Connect” бошқарувчи ҳамкори Кристиан Муттонен модераторлик қилган, пандемиядан кейин глобал тикланишга тўсқинлик қиладиган хатарларни бартараф этиш масалаларига бағишланган биринчи сессия жараёнида ХМТ Бош директорининг ўринбосари, ХМТнинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий бюроси директори Хайнц Варнер Коллер (онлайн) кириш сўзи билан қатнашди.

Шунингдек, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раисининг ўринбосари Карелова Галина Николаевна, Баҳрайн Вакиллар Кенгаши Раиси Фавзия Зайнал, Озарбайжон Миллий Мажлиси Раиси Гафарова Сахиба Али гизи, Бельгия Вакиллар Палатаси Раиси Элиан Тийе, Бангладеш Миллий Ассамблеяси Спикери Чаудхури Ширин Шармин ва Туркманистон Миллий Кенгаши Мажлиси Раиси Гулшат Маммедова маъруза қилишди.

Биринчи сессия ишида “Covid-19” пандемиясидан олинган сабоқлардан иқтисодий барқарорликни оширишда фойдаланиш, тенгсизлик ва ҳимоясизлик (ожизлик)ни қисқартирадиган ижтимоий ва ҳамжиҳат иқтисодиётга эришиш, хотин-қизларни ҳимоялаш, жумладан уларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш соҳасида, шунингдек, ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш учун кўриладиган чоралар, иқтисодий тикланиш иқлим ўзгариши компонентини ўз ичига олишини қандай таъминлаш мумкинлиги каби масалалар муҳокама қилинди ҳамда иқтисодиётни тиклаш бўйича мамлакат миқёсида қабул қилинган илғор тажрибалар ўзаро ўртоқлашилди.

Очилиш қисмида ҳамда анжуманнинг биринчи сессияси ишида таклиф этилганлар қаторида Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов иштирок этди ва оммавий ахборот воситаларига интервью бериш орқали тадбир ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.

14-саммит иши давом этмоқда.



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031