Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцияни олдини олиш масалалари муҳокама қилинди

Соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцияни олдини олиш масалалари муҳокама қилинди


Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигида  “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида “Коррупциясиз соҳа”  лойиҳасининг ижро этилиши: мавжуд муаммо ва режалар” мавзусидаги мулоқот бўлиб ўтди. 

Унда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ва Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасановлар иштирок этишди ва сўзга чиқишди.

Жумладан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, Фозилжон Отахонов ўз сўзида вазирлик тизимида коррупция омилларига барҳам бериш ва бу каби ҳолатларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида урғу берди.

Шунингдек, у қуйидаги:

биринчидан, ҳамшираликка ўқитиш, масалан, битта туман ёки шаҳардаги тиббиёт коллежида амалга оширилади ва бу билан шу таълим муассасаси жойлашган ҳудудда ҳамшираларга бўлган эҳтиёж мавжуд бўлмайди, лекин аксинча бошқа ҳудудларда ҳамширалик иш ўрни муаммолигича қолади. Бу, ўз навбатида, ҳамшираликка ишга қабул қилишда ҳам порахўрлик авж олишига сабаб бўлаётган асосий омиллардан бири. Шу боис ҳамшираларни тайёрлаш ва уларни ўқитишни тизимли йўлга қўйиш, битирувчиларни уларнинг яшаш жойи ва бошқа шароит-имкониятларига қараб туман ва шаҳарлар кесимида тенг тақсимлаш, шу билан бирга, уларни ўқишдан тортиб ишга қабул қилишгача бўлган жараённи шаффоф ҳолда амалга ошириш механизмини жорий этиш;

иккинчидан, шифокорга мурожаат қилинганда айримлари томонидан бир талай дорилар ёзиб берилиши ҳам сир эмас. Яна худди шу мутахассисликдаги айрим шифокорлар олдинги ёки бошқа ихтисосликдаги шифокорлар ёзиб берган дориларни, уларнинг бир-бирига таъсирини инобатга олмасдан яна бошқа ва қиммат дори-дармонларни рецепт сифатида ёзиб бериши ҳам бор гап. Шу нуқтаи назардан беморнинг касалига қараб дори-дармон буюриш борасида шифокорларнинг масъулиятини ошириш, бу борада аниқ ва таъсирчан чора-тадбирларни белгилаш;

учинчидан, жуда кўп вақт сарфланадиган, йўқолиб қолиш ҳолатлари ҳаддан ташқари кўп учрайдиган ва яна янгисини тўлдириш ортиқча вақт ва асаббузарлик келтириб чиқарадиган тиббий анкеталар (дафтарлар)ни, касаллик варақаларини рақамлаштириш, ахборот хавфсизлиги талабларини қатъий таъминлаган ҳолда барча тиббиёт муассасаларидаги бундай маълумотларни интеграция қилиш; 

тўртинчидан, одамларнинг вақтини тежаш, уларни ортиқча ёки бекорга овора қилмаслик ҳар бир тиббиёт муассасаси ва ходимининг биринчи галдаги вазифаларидан бири бўлиши керак. Бунинг учун мижозлар тезкор ахборот алмашувни йўлга қўйиш зарур. Бу борада замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланиш керак. Масалан, ҳар бир оилавий поликлиника ўзига бириктирилган ҳудуддаги оилалар (одамлар) учун telegram ижтимоий тармоғида (фақат гуруҳ админи ёзиши мумкин бўлган) гуруҳ очиши ва унда муассасага доир одамлар билан боғлиқ янгиликлар, мисол учун, эмлаш бошқа кунга қолдирилгани, қайсидир шифокор бугун келмаслиги, қайсидир тиббиёт аппарати ишламаётгани сингари инсонларни овора қилишни олдини оладиган хабарларни олдиндан жойлаб бориши;

бешинчидан, ҳар бир тиббиёт муассасасини, ундаги ходимларни ишдан қолдирадиган, яна меҳмондорчилик ташкиллаштириш ва суиистеъмолчиликлар, оқибатда коррупцияга ўсиб борадиган омиллардан бири – текширишларни камайтириш. Зарур бўлганда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик кенгашлари, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари вакилларидан иборат таркибда текширишларни ташкил этиш;

олтинчидан, вертикал ва горизонтал тарзда соғлиқни сақлаш соҳасининг ҳар бир жабҳаси ва йўналишида жамоатчилик назоратини кучайтириш, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари ҳамкорлигини кенг йўлга қўйиш;

еттинчидан, тиббиёт соҳасида ҳалол ишлаб келаётган мутахассислар оз эмас. Шу боис жамоатчиликнинг реал фикри асосида шундай ҳалол тиббиёт ходимларини аниқлаш, уларни омма эътиборида моддий ва бошқача тарзда рағбатлантириш чораларини кўриш, шунингдек, бошқалар, айниқса, ёш ходимлар тарбиясида уларнинг меҳнат фаолиятидан ҳаётий ибрат сифатида фойдаланиш таклифларини билдирилди.

Маърузачилар мулоқот иштирокчилари бўлган ОАВ вакиллари ва Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг саволларига батафсил жавоб беришди.

Ишчи гуруҳ йиғилиши якуни бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг қўшма баёноти қабул қилинди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930