
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил қилинган ҳакамлик судлари томонидан 2007 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда жами 7981 та иш кўрилган бўлиб, даъво суммаси 389,4 млрд. сўм, 48,8 млн. АҚШ доллари, 195,1 минг еврони ташкил қилган.
Ўтган йилда эса ҳакамлик судлари томонидан 1261 та иш кўрилган бўлиб, даъво суммаси 73,7 млрд. сўм, 45,4 млн АҚШ долларини ташкил қилган. Бу 2015 йилда кўрилган ишлар сонига нисбатан 119 та кўп.
Шу жумладан, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди томонидан 2007 йилдан 2015 йилга қадар даъво суммаси 131,7 млрд. сўм, 48,8 млн. АҚШ доллари, 195,1 минг eвро бўлган 681 та иш кўрилиб, ҳал этилган.
2016 йилда ССП Самарқанд (510 та), Фарғона (284 та), Сирдарё (171 та) вилоятлари ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги ҳакамлик судлари томонидан ишлар кўрилиб, ижобий натижаларга эришилган.
ССПнинг айрим вилоятлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан ҳакамлик судлари фаолиятини ривожлантиришга эътибор берилмаётганлиги сабабли тадбиркорлик субъектларининг уларга мурожаат қилиши йилдан йилга камайиб бормоқда. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги ҳакамлик судларида умуман иш кўрилмаган, Наманганда 1 та иш кўрилган, холос!
Ҳакамлик судлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва локал ҳужжатларни такомиллаштириш масалалари
Ҳакамлик судлари фаолиятини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини унга бўлган ишончини ошириш ҳамда улар томонидан вақт ва маблағларини тежаш имкониятини яратиш мақсадида қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиб, уларга турли хил имтиёзлар берилмоқда.
Ҳакамлик судлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари:
Бу борада қуйидаги таклифларни киритишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
Фозилжон ОТАХОНОВ,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги
Халқаро тижорат арбитраж суди раиси, ю.ф.н.