Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Референдум ташвиқотини олиб боришда замонавий технологияларнинг аҳамияти

Референдум ташвиқотини олиб боришда замонавий                       технологияларнинг аҳамияти


Бугун шу мавзуда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирни Марказ директори в.б. Азамат Пардаев кириш сўзи билан очиб берди.

Унда Марказнинг асосий мақсади, вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Таъкидланганидек, жойларда ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни мониторинг қилиш ҳамда прогнозлаш, ахборот маконининг ғоявий мазмунини тизимли таҳлил қилиш, ҳудудлар ва мамлакат даражасида маънавий-маърифий муҳитни соғломлаштириш, миллий бирдамлик ва конфессиялараро тотувликни таъминлашга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш Марказ фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади ҳамда шу асосда еттита йўналишда қатор вазифа ва функцияларни амалга оширади.

Давра суҳбатида, шунингдек, Марказ томонидан “Референдум–2023” телеграм боти (t.me/REFERENDUM2023uzBot) тақдимоти ўтказилди.

Маълумот учун айтиб ўтиш керак, ушбу телеграм бот орқали фуқаролар референдумга оид барча маълумотларни осонгина топиш, янгиланаётган Конституция бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олиш, Конституцияга киритилаётган ўзгартиришларни батафсил кўриб чиқиш ва муҳим янгиликлардан тезкор хабардор бўлиш имконига эга бўлади.

Муҳокамалар қисмида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев, Сенатнинг қўмита раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев, Қонунчилик палатасининг қўмита раиси ўринбосари, Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов,  Марказий сайлов комиссияси аъзоси Суяржон Курбанкулов ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридий фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов иштирок этди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930