Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги: ўзбек юридик фанининг ривожланиши

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги: ўзбек юридик фанининг ривожланиши


Бугун шу мавзуда республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Барқарор ривошланиш маркази томонидан ташкил этилган ушбу анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Жамоат хавфсизлиги университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси,  ҳамда юридик ихтисослик бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, бугунги кунда илмий тадқиқот олиб бораётган ёш олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Конференцияни Ўзбекистон Республикасида юридик фанларни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси, академик Акмал Саидов  ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, сиёсий фанлар доктори, профессор Баҳром Абдуҳалимов кириш сўзи билан очиб бердилар.

Конференцияда Омонбой Оқюлов – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти бош илмий ходими, ю.ф.д., профессор - “Ўзбекистонда илм-фан соҳаси ривожининг иқтисодий, ҳуқуқий асослари”, 
Жуманазар Холмўминов – Термиз давлат университети Юридик факультети декани, ю.ф.д., профессор -“Янги Ўзбекистонда инсоннинг экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг илмий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”,
Фируза Муҳитдинова – Тошкент давлат юридик университети профессори, ю.ф.д. профессор -“Янги Ўзбекистонда юридик фанни ривожлантиришда хотин-қизларнинг тутган ўрни”, 

Миродилжон Баратов – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти бўлим бошлиғи, ю.ф.д., профессор -“Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг иқтисодий-ҳуқуқий асосларига доир” мавзуларида маъруза қилдилар.
Сўз олганлар таъкидлаганидек, мустақиллик йилларида эришилган барча ютуқлар ва натижалар замирида бошқа соҳалар қаторида илм-фан соҳасида амалга оширилган тадқиқотлар ҳам мужассам. Шу билан тўхтаб қолмасдан келгусида истиқлолнинг илмий асосларини янада мустаҳкамлаш борасида тизимли фундаментал тадқиқотлар ўтказиш муҳим аҳамиятга эга.

Миллий ўзлигимиз, қадим тарихимиз, бой маданиятимиз, эзгу қадрият ва анъаналаримизни янада чуқур таҳлил қилиш, улар ҳақида кенг жамоатчилик, айниқса, ёш авлодга зарур илмий тушунтиришларни бериш борасидаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштиришга урғу берилди.

Шунингдек, анжуманда атоқли олимлар, илмий тадқиқотчилар ва ёшлар мамлакатимизда юридик фан соҳасининг истиқболлари хусусида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Мулоқотлар қизғин мунозараларга бой бўлди. 

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби кафедра мудири, юридик фанлар доктори, профессор Ботир Самарходжаева ва профессори, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов иштирок этишди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930