Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Халқаро тижорат арбитражи ривожланиши истиқболларига бағишланган халқаро конференция

Халқаро тижорат арбитражи ривожланиши истиқболларига бағишланган халқаро конференция



Кишинёв шаҳрида Молдова Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж суди фаолиятининг 25 йиллигига бағишланган “Халқар тижорат арбитражининг ривожланиш истиқболлари” мавзусида Халқаро конференция бўлиб ўтди- дея Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси расмий веб сайтида маълумот берилган.
Конференцияда Молдова Республикаси  Конституциявий суди, Адлия вазирлиги,  Савдо-саноат палатасининг масъул ходимлари, Болгария, Козоғистон, Қирғизистон, Молдова, Польша, Россия, Руминия, Эстония,  Ўзбекистонда фаолият юритиётган Халқаро тижорат арбитраж судларининг раислари, Испания, Чехия ва бошқа давлатларнинг халқаро арбитрлари, тижорат арбитражи соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар, адвокатлар ва ҳуқуқшунос олимлар, шунингдек бизнес ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Халқаро конференцияда Молдова Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж судининг раиси Думитру Постован, халқаро арбитр, профессор А.Белоговек (Чехия), халқаро арбитр, профессор Хосе Луис Ириарте (Испания), – Молдова Республикаси Конституциявий судининг судьяси Аруел Бэешу, Болгария Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж судининг раиси Б. Пунев, Россия Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари, РФ ССП ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж суди раисининг ўринбосари В.В.Чубаров,  Руминия Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж судининг раиси Стефан Дьякону,  РФ Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж судининг раиси А.А.Костин, Эстония Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж судининг раиси Аско Похла, Қирғизистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро ҳакамлик судининг раиси Ш.Ю.Майчиев, Қозоғистон халқаро арбитражининг раиси М.К.Сулейменовларнинг халқаро тижорат арбитражини ривожланиш истиқоллари, арбитраж қарорларини ижроси, арбитраж қонунчилигининг ислоҳ қилиш, арбитраж битими мавзуларидаги маърузалари тингланди.
Конференцияда таъкидланганидек, хорижий инвестицияларни, шу жумладан тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилишдан манфаатдор давлатлар учун устувор фаолият йўналишларидан бири қулай ҳуқуқий муҳит яратиш, қонунларни ва уларни қўллаш амалиётини  такомиллаштириш ҳисобланади.
Давлатнинг бундай позитив фаолиятининг энг муҳим йўналиши халқаро тижорат низоларини хал қилиш соҳаси бўлиши лозим. Обрўли, малакали арбитраж халқаро тадбиркорлик доирасида давлатнинг ижобий қиёфасини шакллантиради, унинг репутациясини мустаҳкамлайди, бу ўз навбатида ҳар томонлама қулай бўлган инвестиция муҳитини яратиш орқали иқтисодиётни барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги миллий қонунчиликни такомиллаштиришда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан маъқулланган ЮНСИТРАЛнинг Халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги Намунавий қонунининг ижобий таъсирига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек конференцияда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж судининг раиси Отахонов Фозилжон Хайдарович “Ўзбекистонда халқаро тижорат арбитражини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида маъруза қилди.
Ф.Отахонов ўз маърузасида халқаро тижорат арбитражи соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қуйидаги таклифларни илгари сурди:
а) бу соҳада ҳам иккитомонлама, ҳам кўптомонлама келишувлар тузиш;
б) арбитраж муҳокамасининг долзарб масалалари бўйича тажриба алмашиш мақсадида доимий алоқа ўрнатиш;
в) халқаро тижорпат арбитражининг долзарб муаммоларига бағишланган тадбирларни (конференциялар ва семинарлар) ҳамкорликда ўтказиш;
г) “Халқаро тижорат арбитражи” номли махсус журнал чоп этиш ва унинг муассиси сифатида МДҲ давлатлари Халқаро тижорат арбитраж судлари ёки уларнинг таъсисчиларини жал қилиш.
Халқаро конференция якунида Халқаро тижорат арбитражи соҳасида МДҲ га аъзо давлатлар ССП раҳбарларининг Маслаҳат кенгаши бўлиб ўтди. Унда халқаро тижорат арбитражи соҳасида ҳамкорлик қилиш механизмлари масаласи муҳокама қилинди.

манба: Ўз ССП Ахборот ҳизмати


«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930