Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Давлат фуқаролик хизматини ўташ

Давлат фуқаролик хизматини ўташ


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташаббуси билан вазирлик ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамкорлигида вазирлик тизимидаги давлат хизматчилари иштирокида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича навбатдаги ўқув шу мавзуга бағишланди.

Маъруза Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов томонидан олиб борилди.

Машғулот давомида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 7-боби, жумладан, давлат фуқаролик хизматини ўташ, давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақти ва лавозим йўриқномаси, улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш, давлат фуқаролик хизмати бўйича кўтарилиш, бошқа давлат фуқаролик хизмати лавозимига ўтказиш, ротация, хизмат сафарлари, касбий компетенцияни узлуксиз равишда ошириш, меҳнатга ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва интизомий жавобгарлик ҳамда уларни қўллаш масалаларида иштирокчиларга атрофлича тушунтиришлар берилди.



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031