Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

8 март – халқаро хотин-қизлар куни: у қандай пайдо бўлган ва нима учун байрам қиламиз?

8 март – халқаро хотин-қизлар куни: у қандай пайдо бўлган ва нима учун байрам қиламиз?


1908 йилда Нью-Йоркда 15 минг аёл намойишга чиққан ва улар иш кунини қисқартириш, иш ҳақини ошириш ва овоз бериш ҳуқуқини талаб қилишган (аксарият Штатларда аёллар бунга 1920 йилда AҚШ Конституциясига 19-тузатиш киритилганда эришганлар). Кейинги йил Aмерика социалистик партияси февраль ойининг сўнгги якшанбасини меҳнаткаш аёллар кунига айлантиришни таклиф қилган.

1910 йил августда Германия социал демократиясининг таниқли фаоли Клара Цеткин (Клара Жозефина Айснер) Копенгагендаги конференцияда аёллар тенглиги ва озодлиги учун халқаро кураш кунини ташкил этишни таклиф қилган.

17 мамлакатдан келган юзга яқин иштирокчилар бу ғояни бир овоздан қўллаб-қувватлаганлар.

1911 йилда у биринчи марта Германия, Aвстрия-Венгрия, Дания ва Швейцарияда нишонланган.

Нима учун 8 март?

Ҳаммасини бошлаган Нью-Йоркдаги намойиш 28 февраль (8 март) куни бўлиб ўтган. Германияда аёллар кунининг биринчи байрами 19 март куни Пруссияда 1848 йил март инқилобини нишонлаш учун бўлиб ўтган. Кейин турли мамлакатларда аёллар куни 2, 9 ва 12 март кунлари, шунингдек 2 ва 12 май кунлари нишонланган.

Хусусан, 1913 йил 2 мартда аёллар биринчи марта Франция ва Россиядаги митингларга чиқишган, 9 мартда Aвстрия, Чехия, Венгрия, Швейцария, Голландияда, 12 мартда Германияда ҳам оммавий намойишлар бўлиб ўтган. 

1914 йилда Aвстрия, Венгрия, Германия, Нидерландия, Россия, AҚШ, Швейцария ва бошқа мамлакатлар аёллари 8 март куни халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаганлар.

 8 март санаси Россиядан халқаро чап ҳаракатдан келган. 1917 йилда шу куни (эски услуб бўйича 23 февраль) Петроградга Виборг томонидаги тўқув фабрикалари аёл-ишчиларининг "Нон ва тинчлик!" талаби билан иш ташлаши, инқилобга айланган. Бир ҳафта ўтгач, император тахтдан воз кечган.

1921 йилда 2-Коммунистик аёллар конференциясининг қарори билан 1917 йил 23 февралда (8 март) Петроград намойишида аёлларнинг иштироки хотирасига бағишланган 8 март халқаро хотин-қизлар кунини нишонлашга қарор қилинган.

Собиқ Иттифоқда 1966 йилдан СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1965 йил 8 майдаги Фармонига биноан халқаро хотин-қизлар куни нафақат байрамга, балки ишламайдиган кунга ҳам айланган. Aста-секин, байрам феминистик рангини йўқотиб, аёллар, қизлар ва ҳатто қизалоқларни оила аъзолари, меҳнат ва ўқув жамоаларида табриклаш кунига айланди.

1975 йилда БМТ Бош Aссамблеяси 8 мартни ҳаётнинг барча соҳаларида аёлларнинг ютуқларини нишонлаш ва тенгсизлик қолдиқларига қарши норозилик куни деб эълон қилди.

8 мартнинг ранглари борми?

Ҳа, гарчи Ўзбекистонда улар ҳақида деярли билишмайди. Бу бинафша, яшил ва оқ.

Улар 1908 йилда Британия аёллар ижтимоий-сиёсий Иттифоқи томонидан тенглик учун курашнинг рамзи сифатида таклиф қилинган. Бинафша ранг адолат ва қадр - қимматни, яшил - умидни, оқ-покликни англатади.

Янги Ўзбекистонда у қандай нишонланади?

Мамлакатимизда мўътабар аёл зотига улкан эҳтиром кўрсатиш, хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой тажрибаси билан бугунги туб ислоҳотларимизда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган опа-сингилларимизни ҳар томонлама қадрлаш куни сифатида
 8 март дам олиш куни деб эълон қилинган ва умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. 

 

Фозилжон Отахонов, 

юридик фанлар доктори, профессор



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930