Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Машғулот “Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш” мавзуига бағишланди

Машғулот “Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш” мавзуига бағишланди


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташаббуси билан вазирлик ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамкорлигида вазирлик тизимидаги давлат хизматчилари иштирокида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича навбатдаги ўқув семинар “Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш” мавзуида бўлди. 

Маъруза Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов томонидан олиб борилди.

Машғулотда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 5-боби, жумладан, давлат фуқаролик хизмати тизими, давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри, шунингдек, лавозимларнинг гуруҳлари, тоифалари ва малака даражалари, Миллий кадрлар захираси ҳамда давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги мониторинг масалаларида иштирокчиларга атрофлича тушунтиришлар берилди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930