Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Долзарб мавзудаги халқаро илмий-амалий конференция

Долзарб мавзудаги халқаро илмий-амалий конференция


Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети томонидан  “Жиноятчиликка қарши курашишнинг жиноий-ҳуқуқий ва криминологик муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилинди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Миллий гвардияси, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Тошкент давлат юридик университети, Қорақалпоқ давлат университети, Божхона институти ва бошқа олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда Беларусь Республикаси, Россия, Туркия, Япония, Қозоғистон каби хорижий давлатлардан олимлар иштирок этишди.  

Конференциянинг мақсади мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш, соҳада мавжуд муаммоларни изчил ва тизимли ҳал этиш ҳамда жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш билан боғлиқ долзарб масалаларни хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва амалиёти билан таққослаган ҳолда илмий-амалий мушоҳада қилишдан иборат бўлди.

Анжуманда “Жамият тараққиётининг замонавий босқичида кримино-логия фанининг долзарб вазифалари”, “Японияда жиноятчиликка қарши курашишнинг хусусиятлари: ҳуқуқий ва ташкилий чоралар”, “Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши кураш соҳасида инсон ҳуқуқларини таъминланиши” каби маърузалар тингланди.

Конференцияда сўнгги йилларда қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар ҳамда амалиётда кўрилаётган ташкилий чора-тадбир натижаси ўлароқ, тергов фаолиятида “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни тўлиқ рўёбга чиқариш, жиноятларни ўз вақтида фош этиш тергов органларининг фаолиятини Конституция ва қонун устунлигига таяниб, жиноят учун жазо муқаррарлигини таъминлаш тамойили асосида такомиллаштириш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Халқаро илмий-амалий конференция материалларини чоп этиш лозим деган хулосага келинди.

Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби директори Х-М.Исоқов, профессор-ўқитувчилар М.Назаров, Ф.Отахонов, Б.Самарходжаев иштирок этдилар.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930