Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва халқаро тажриба

Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва халқаро тажриба


Куни кеча Жиззах шаҳрида “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва халқаро тажриба” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Давра суҳбатида Жиззах вилояти  ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари,  адлия бошқармаси вакиллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирни “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси директори Сайёра Ходжаева ва унинг Жиззах филиали директори Иқболой Умарова кириш сўзи билан очиб бердилар.

Давра суҳбатида “Давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва амалиёт” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши  курашиш агентли ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов, “Жамоатчилик кенгашлари: халқаро тажриба” мавзусида “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси директори, юридик фанлар номзоди Сайёра Ходжаева, “ННТларнинг халқаро ва маҳаллий грант танловларида иштирокини кучайтириш ҳамда ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳаларни шакллантиришдаги муаммолар”  мавзусида “Етакчи ёшлар” ННТ раҳбари Сожида Жўраева маъруза қилдилар.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидла-ганидек, “...Конституция ва қонун устуворлигига эришиш-да   жамоатчилик назоратидан кўра самарали восита йўқ”.

Жамият ва мамлакат равнақи унинг иштирокчилари ҳаракати билан амалга ошади. Бу жараёнда эса жамоатчилик назорати алоҳида ўрин тутади. Бевосита шоҳиди бўлиб турганимиздек, Ҳаракатлар стратегияси билан бошланган инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликлари устувор бўлган фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги оқилона бошқарув сиёсати ва кенг қамровли ислоҳотлар бугун Тараққиёт стратегияси асосида жадал давом эттирилмоқда. Бу, албатта, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларга кўпроқ ҳуқуқ ва ваколатлар бериш билан узвий ҳолда кечмоқда.

Бугун шунчаки жамоатчилик назоратини эмас, балки таъсирчан жамоатчилик назоратини ривожлантириш масалалари Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йиллар мобайнидаги ривожланиш йўлининг асоси ҳисобланган муҳим ҳужжат – Тараққиёт стратегиясининг “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” номли биринчи устувор йўналишида алоҳида мақсад сифатида мустаҳкамлаб қўйилгани бежиз эмас.

Чунончи, Тараққиёт стратегиясининг 12-мақсади “Таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” деб номланиб, унда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, жамоавий мурожаатлар асосида ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурлари ижро сифатини текшириш амалиётини жорий этиш, айрим давлат функцияларини амалга ошириш жараёнига жамоатчилик назорати субъектларини кенг жалб қилиш, оммавий ахборот воситаларининг роли ва журналистларнинг касбий фаолияти ҳимоясини янада кучайтириш масалалари ўз ифодасини топди.

Мамалакатимизда фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назорати субъектлари ҳисобланади. Жамоатчилик назорати жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик ташкилий тузилмалари томонидан ҳам қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан вилоят ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари, функциялари, жамоатчилик назоратини амалга ошириш шакллари ва механизми, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда бу борадаги муаммолар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир иштирокчиларига  “Ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоат-чилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва фаолият йўналишлари” деб номланган амалий қўлланма ҳамда “Нодавлат нотижорат ташкилот-ларнинг  Ўзбекистондаги жамоатчилик назорати  ва ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишдаги роли” бўйича фикрларини ўрганиш мақсадида сўровнома тарқатилди.

Давра суҳбати савол-жавоблар ва қизғин мунозараларга бой бўлди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930