Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти олиш тизими осонлаштирилди

Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти олиш тизими осонлаштирилди


Ўзбекистонда хорижга чиқиш биометрик паспортини энди барча ДХМлар орқали расмийлаштириш мумкин. Хизмат экстерриториал тамойил асосида, яъни фуқаронинг рўйхатда турган манзилидан қатъий назар кўрсатилади. Қолаверса, паспортни олиш учун талаб этиладиган маълумотномалар ҳам қисқартирилди.

Ўзбекистонда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда бир қатор қулайликлар яратилди, дея хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича экстерриториал тамойил асосида исталган Давлат хизматлари маркази ёки ички ишлар органларига мурожаат қилиши мумкин. Қоғоз кўринишидаги ариза-анкетани тўлдириш амалиётидан тўлиқ воз кечилиб, фақатгина электрон сўровнома тўлдириш механизми жорий этилди. Хизмат учун тўловни QR-кодни сканерлаш орқали амалга ошириш мумкин.

Бундан ташқари, тақдим этилиши лозим бўлган қатор маълумотнома қисқартирилди. Хусусан, 18−27 ёшдаги ҳарбий хизматга мажбурлар учун — ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхасини тақдим этиш талаби бекор қилинди. 

Вояга етмаган шахсларга паспорт олиш учун ота-оналар биргаликда мурожаат қилган ҳолларда, улардан нотариал тасдиқланган розиликни талаб қилинмайди. 

Давлат хизматини кўрсатишнинг тегишли босқичлари автоматик равишда смс-хабар йўллаш орқали хабардор қилиб борилади. ЯИДХП ёки Давлат персоналлаштириш марказининг расмий веб-сайти орқали текшириб олиш имконияти яратилади.

Вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш паспорти беришда ушбу вояга етмаганнинг ҳамроҳлик қилувчиси отаси ва (ёки) онаси бўлса, улардан ҳамроҳлик қилувчининг нотариал тасдиқланган мажбурияти талаб этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан 1 январдан фуқароларга ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш ДХМ орқали ҳам амалга оширилмоқда, қолаверса, паспорт учун тўлов нархи БҲМнинг 1,2 бараваридан 1 бараваригача арзонлаштирилди. Бундан ташқари, босқичма-босқич 87 турдаги янги давлат хизматлари жорий этилади, 59 та хизматнинг кўрсатиш муддати эса қисқартирилди.


Манба



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930