Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Хабар берувчиларни ҳимоя қилиш бўйича миллий қонунчилик ҳужжатлари муҳокама қилинди

Хабар берувчиларни ҳимоя қилиш бўйича миллий қонунчилик ҳужжатлари муҳокама қилинди


Жорий йилнинг 26 февраль куни Европа Кенгаши томонидан  Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида “Марказий Осиё – қонун устуворлиги: шаффофликка кўмаклашиш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш (CA TAEC)” минтақавий лойиҳаси доирасида масъул давлат идоралари ва ташкилотлари  вакиллари иштирокида "Хабар берувчиларни ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари таҳлили" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Маълумот учун: CA TAEC лойиҳаси Европа Иттифоқи ва Европа Кенгашининг қўшма ташаббуси бўлган Марказий Осиёда қонун устуворлиги дастурининг бир қисми бўлиб, ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилмоқда. Лойиҳа Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш, уларнинг олдини олиш салоҳиятини минтақавий ва мамлакат устувор йўналишларига мувофиқ равишда мустаҳкамлашга қаратилган.

Давра суҳбатида халқаро стандартлар ва миллий ҳуқуқий асосларга мувофиқ, хабар берувчиларни ҳимоя қилиш бўйича илғор тажрибалар, давлат бошқаруви органларида қонунбузарликлар тўғрисида хабар бериш механизмидан фойдаланишни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, коррупция ва қонунбузарликнинг бошқа шакллари тўғрисида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар кучли демократик жамиятларнинг муҳим хусусиятидир. Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни (28-моддаси)да коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари давлат ҳимоясида бўлиши белгиланган. Шунингдек, бундай шахсларни тегишли тартибда рағбатлантиришнинг қонуний асослари мустаҳкамлаб қўйилган.

Шунингдек, Агентлик томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлигини янада ошириш, очиқ эълон қилишини керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар кўламини янада кенгайтириш, соҳада таъсирчан назорат тизимини шакллантириш, очиқ маълумотларни эркин излаш ва олишга доир фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлашга қаратилган вазифалар амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-200-сон Фармони билан қабул қилинган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастурида ҳам айни масалага алоҳида эътибор қаратилиб, коррупция тўғрисида хабар берувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди. 

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ишчи гуруҳлар Қонун лойиҳаси юзасидан тегишли муҳокамалар ўтказиб келмоқда.

Ана шундай муҳокамаларнинг мантиқий давоми сифатида ушбу давра суҳбатида ҳам қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан халқаро ва маҳаллий экспертлар томонидан фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби профессори, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов иштирок этди.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930