Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

WAGE дастури тадбиркор аёлларга нима беради?

WAGE дастури тадбиркор аёлларга нима беради?


Аёл тадбиркорликни дастлаб нимадан бошлаши керак, тўсиқлар билан қандай курашиш мумкин, уларни қўллаб-қувватлайдиган ташкилотларнинг вазифалари нималардан иборат? Бугун Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида «Аёллар тадбиркорлиги бўйича миллий режалар муҳокамаси»га бағишланган давра суҳбати айнан шу мавзу доирасида бўлиб ўтди.

WAGE дастури ҳақида эшитганмисиз? «Women and Girls Empowered» (WAGE) – Марказий Осиёдаги аёлларнинг иқтисодий фаолиятда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, мамлакат ва минтақавий даражада аёллар ташкилотлари уюшмаларини яратиш ҳамда қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли минтақавий дастурдир.

Ўзбекистонда мазкур дастур 2022 йил бошидан Британия менежмент университети ва Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Ушбу дастурнинг асосий мақсади Марказий Осиё мамлакатларидаги аёллар бизнес бирлашмалари салоҳиятини кучайтириш, аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқлари, имкониятларини қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш, гендер тенгликни таъминлаш, гендер асосидаги зўравонликка қарши курашиш.

–Ушбу дастур орқали биз нафақат аёлларни тадбиркорликка ўқитамиз, балки назорат ўрнатиб ҳуқуқларини ҳимоя ҳам қиламиз. Тадбиркор бўлиш осонгина ишбилармонга айланиш, дегани эмас. Унинг олдида турли тўсиқлар пайдо бўлади. Аввало, уларни оила аъзолари қўллаб-қувватлаши лозим. Кейин эса ўз устида тинимсиз ишлаш, технологиялардан хабардор бўлиши керак. Ушбу дастур доирасида Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича Эксперт кенгаши тузилди. Айни пайтда Ўзбекистон Экспертлар кенгаши таркибига 27 та ташкилот, жумладан, тадбиркорлик бирлашмалари (тадбиркор аёллар уюшмалари вакиллари), фуқаролик жамияти, илмий муассасалар ва таҳлил марказлари вакиллари киради, – дейди «Тадбиркор аёл» ассоциацияси раҳбари Гулнора Маҳмудова. – Йил давомида Британия менежмент университети негизида Экспертлар кенгаши томонидан тадбиркор аёллар, халқаро ташкилотлар вакиллари, гендер экспертлари, фуқаролик жамияти вакиллари ва бошқа манфаатдор шахслар иштирокида тадқиқот ишлари олиб борилди. Ўрганишнинг иккинчи босқичида Эксперт кенгаши аъзолари мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 700 нафарга яқин хотин-қизлар билан маслаҳат учрашувлари ўтказди.

Экспертлар кенгаши фаолларининг таъкидлашича, Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигининг миллий кун тартиби ишлаб чиқилган ва тадқиқот жараёнида тадбиркор аёллар томонидан аниқланган тўсиқларни бартараф этиш бўйича тавсиялар шакллантиришнинг 4 та устувор йўналиши белгиланган.

Булар: тадбиркор аёллар учун қулай ҳуқуқий муҳит яратиш, тадбиркор аёлларни молиялаштириш имкониятлари, аёллар ва қизларнинг бизнес ва IT кўникмаларини, билим, хабардорлигини ривожлантириш стратегиясини такомиллаштириш, гендерга асосланган зўравонликка барҳам бериш.

Маълумот ўрнида: айни пайтда Экспертлар кенгаши томонидан электрон тижорат асослари бўйича қўлланма ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда, қўлланма асосида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида тадбиркор аёллар учун тренинглар ўтказилади. Экспертлар кенгаши аъзолари томонидан молиявий саводхонлик, ахборот технологиялари, лойиҳаларни бошқариш асосларини ўргатиш бўйича тренинглар ташкиллаштирилмоқда. Ушбу тренинглар асосида аёллар учун интерактив электрон платформа ишлаб чиқилади. Яқин келажакда «Аёллар тадбиркорлиги» кун тартибидаги тавсияларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича қатор тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

www.xabar.uz 



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930