Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Дунёда кексалар сони тез кўпаймоқда

Дунёда кексалар сони тез кўпаймоқда


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти экспертларининг ҳисоб-китобига кўра, яқин ўн йилликларда дунёда ёши 65 ва ундан катта бўлган кексалар сони икки баробарга кўпаяди. 2021 йилда уларнинг сони 761 миллиондан ошган эди, 2050 йилга келиб дунё қариялари 1,6 миллиард кишига етади.

Айниқса, 80 ёшдан ошганлар сони тез ўсади, дейилади БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти ҳисоботида.

Тадқиқотда қайд этилишича, бугунги кунда Европа ва Шимолий Америкада кексалар  сони тарихдаги энг юқори кўрсаткичга чиққан.

Шунингдек, Африка ва Ғарбий Осиёнинг бир қатор мамлакатларида ҳам кейинги ўттиз йилликда аҳолининг ушбу тоифаси тез ўсиши кутилмоқда. Ҳисоботга кўра, тиббиёт соҳасидаги ютуқлар, таълим олиш имкониятининг ошиши ва туғилишнинг камайиши бу ўзгаришларга омил бўлади.

“Аҳолининг қариши замонамизнинг асосий глобал тенденцияси бўлиб қолмоқда. 2021 йилда туғилган бола 1950 йилда туғилган одамга қараганда ўртача 25 йил кўпроқ умр кўради. Шу билан бирга, умр кўриш давомийлиги бўйича аёллар эркакларникидан ўртача беш йилга ошиб кетади”, — дейилади ҳисоботда.

Тадқиқотга кўра, замонавий дунёда ўртача умр кўриш кўп жиҳатдан даромад, таълим, жинс, миллат ва яшаш жойига таъсир қилади.  

Экспертларнинг маслаҳат беришича, ҳукуматлар мутаносиб бюджетлар яратиш, шунингдек, ижтимоий ҳимоя тизимини, жумладан, пенсия жамғармаларини ислоҳ қилишни рағбатлантириши керак. Мутахассислар меҳнат ресурсларидан тўғри фойдаланиш мақсадида турли авлодлар учун ўқув имкониятларини яратиш ва мослашувчан пенсия ёшини жорий этиш зарурлигини ҳам таъкидлашмоқда.

"Қариётган дунёда барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлашнинг энг муҳим элементи меҳнат бозори чеккасида қолган аёллар ва бошқа гуруҳлар учун муносиб иш имкониятларини ошириш бўлиши керак", - демоқда БМТ ҳисоботи муаллифлари.

www.uza.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930