Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Депутатларнинг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Депутатларнинг эътирозларига нима сабаб бўлди?


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг 2-ўқишдаги таҳрири юзасидан фракциялараро дебат ўтказилди.

Унда парламент қуйи палатасидаги барча сиёсий партиялар фракцияси аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти масъул ходимлари, Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ёшлар комиссияси аъзолари иштирок этди.

Дебатда мазкур қонун лойиҳасининг 2-ўқишга тайёрлаш жараёнида амалга оширилган ишлар, депутатлар, экспертлар соҳа ходимлари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларнинг лойиҳада акс эттирилиши ва бошқа шу каби масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидлангнанидек, фракциялар таклифи асосида қонун лойиҳасининг бир қатор нормалари такомиллаштирилиб, либераллаштирилди. Жумладан, лойиҳа билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига қўшимча 971-модда киритилган бўлиб, унда Маҳкумларнинг хулқ-атворини баҳолаш мезонлари келтириб ўтилган эди.

Ташаббускор томонидан киритилган матнида мазкур моддадаги маҳкумнинг меҳнатга ва таълимга виждонан ёндашиши, тарбиявий тадбирлар ўтказишда фаол иштирок этиши, муассасанинг ички тартиб-қоидаларига риоя этиши каби бир қатор мезонларига тўлиқ жавоб бергандагина уни тузалиш йўлига ўтган, деб баҳоланиши назарда тутилганди.

Ушбу талабларнинг ҳаммасини маҳкумлар томонидан бажарилишининг имкони йўқлиги ва маҳкумларнинг хулқ-атворини баҳолаш мезонлари жуда кучайтириб юборилгани депутатларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди. Шу муносабат билан, депутатларнинг таклифига асосан лойиҳанинг иккинчи ўқишдаги таҳририда ушбу норма Жиноят-ижроия кодексининг 971-моддасидан чиқариб ташланди.

Шунингдек, лойиҳада Жиноят-ижроия кодексининг 102-моддаси “Тузалиш йўлига ўтмаган маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди”, деган норма билан тўлдирилиши назарда тутилган эди.

Лекин лойиҳани такомиллаштирилган таҳририда ушбу норма ҳам маҳкумларни тузалиш йўлига ўтиши юзасидан берилган имкониятлардан фойдаланишига нисбатан зид бўлиб қолгани, 102-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошисида кўрсатилган илгари қўлланилган интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш каби рағбатлантириш чорасини қўллашда имконият бермаслигини инобатга олиб чиқариб ташланди.

Қизғин баҳс-мунозаралар ва савол-жавоблар тарзида ўтган фракциялараро дебат якунида қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришга оид берилган таклифлар асосида лойиҳани маромига етказишга келишиб олинди.

Тадбирда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов ҳам иштирок этдилар.

www.parliament.gov.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930