Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Ҳалоллик чемпионлари форуми

Ҳалоллик чемпионлари форуми


2023 йил 20 декабрь куни БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Қатарнинг Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш маркази кўмагида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида  “Ҳалоллик чемпионлари форуми” ташкил этилди.

Мазкур форумда дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатидан етакчи экспертлар, халқаро ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, коррупцияга қарши курашиш соҳасида илмий тадқиқот олиб бораётган ёшлар,  Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Форум 5 та панелда ўтказилди ва уларда “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофот”нинг 2016–2022 йиллардаги совриндорлари спикерлик қилдилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси (БМТ ГЖБ) Шартнома ишлари бўйича собиқ директори Эдуардо Ветере модераторлик қилган 1-панель – Коррупцияга нисбатан халқаро нигоҳда – Кениялик журналист ва хабар берувчи Жон Гитонго, Иорданиялик собиқ Ҳукумат вазири  Мухи Эддин Тук, Хитойлик илмий тадқиқотчи, доктор Зьюмей Ван, Нигериялик  миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Маллам Нуху Рибаду, Индонезиялик Коррупцияга қарши коалиция раҳбари Эрри Ҳаржапамекас, Кипр университети профессори, доктор Мария Крамбия Капардис, Италиялик “TransCrime” директори, доктор Эрнесто Савона коррупцияга  қарши кураш бўйича ўз фаолиятлари ва унинг натижалари тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ташаббуслари деб номланган 2-панелда БМТ ГЖБ Коррупцияга қарши курашиш бўйича минтақавий маслаҳатчи Владимир Козин модераторлик қилди. Унда Қозоғистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раисининг ўринбосари Дархан Куракбаев, Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси Иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳасида коррупцияга қарши курашиш ва қонунлар ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Авазбек Аликулов, Тожикистон Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Суроб Сафарзода, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов мазкур давлатларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар, уларнинг натижаси, бу борада белгиланган устувор вазифалар тўғрисида ахборот бердилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев-нинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро юксак мукофотни топшириш тантанали маросимидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, уни амалга оширишга қаратилган аниқ таклифлар киритдилар.

3-панель Ёшлар, академик доиралар ва таълимга бағишланди. Панелга Малайзия Коррупцияга қарши курашиш комиссияси собиқ Бош комиссари Тан Сри Абу Кассим Бин Мохамед модераторлик қилди. Мазкур панелда Толотсоа нодавлат ташкилоти раҳбари Цимихипа Андриамазавариво (Мадагаскар), “Ley3de3” асосчиси (Мексика) Фернанда Агуирре,   TM Music асосчиси  Тумаини Мурунгу (Танзания)муаллиф, академик, доктор Робтел Неаджай Пейли (Либерия)Кардифф университети профессори, доктор Майкл Леви, (Буюк Британия), Минесота университети профессори, доктор Лиза А.Кил АҚШ)Демократияни ўрганиш маркази ДЎМ вакили Александр Серганов (Болгария) коррупцияга қарши курашишга ёшларни кенг жалб қилиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, бу борада эришилган натижалар ва галдаги вазифалар тўғрисида фикр-мулоҳаза билдирдилар. Шунингдек, коррупция иллатини йўқотишда мусиқа ва қўшиқларнинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилди ва Тумаини Мурунгу ўзининг қўшиғидан бир парча куйлаб бериб, иштирокчилар олқишига сазовор бўлди.

Коррупция ортидаги ҳақиқатни аниқлашга бағишланган                                  4-панелда АҚШ собиқ  ICT-Y прокурори, собиқ федераль прокурор Сюзанна Калли Хайден модераторлик қилди.  Ушбу панелда Конго Демократик Республикасидан хабар берувчи Жан-Жак ЛумумбаИорданиялик суруштирувчи журналист Ханан Хандакги, Зимбабвелик суруштирувчи журналист Хоупвелл Чин’ононоЛиванлик теле/радио журналист Риад Кобейсси, Қирғизистонлик суруштирувчи журналист Эльнура АлкановаАфғонистонлик “FrtLords” рассомлар ва кўнгиллилар ҳаракати асосчиси Омаид Шарифий сўзга чиқиб, қоррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва журналистларни бу борадаги жасоратлари, рассомлар чизган расмларнинг таъсир кучи ҳақида ўзларининг бой тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Форумнинг охирги 5-панелида Таълим ва инновациялар ҳамоҳанглиги  муҳокама мавзусига айланди.  Мазкур панелда Танзания Адвокатлар ассоциацияси президенти Эдвард Хосеа модераторлик қилди. Унда Стеллебосч университети профессори, доктор Сопе Уильямс-Элегбе (Буюк Британия), Вашингтон ва Ли университети профессори, доктор Томас Спееди-Райс (АҚШ), Тирана университети профессори, доктор Альбан Кочи (Албания), “Instituto OPS” фуқаролик ва ижтимоий ташкилот институти асосчиси Лусио Батиста (Бразилия), “”SEMA” ҳисобот яратиш учун технологиялардан фойдаланадиган ижтимоий корхона асосчиси Натали Дейкман (Нидерландия), “Коррупцияга қарши телефонлар” лойиҳаси директори Том Тики (Папуа-Янги Гвинея), Греция Коррупцияга қарши курашувчи ёшлар ташкилоти аъзоси Димитрис Зиувас (Греция) каби совриндорлар ўз фаолиятлари мисолида коррупцияга қарши курашишда унинг назарий  асосларини илмий тадқиқ қилиш, таълим тизимининг барча босқичларида ўқитишни йўлга қўйиш ҳамда бу борада иннновацион ёндашувларнинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Ҳалоллик чемпионлари форуми” ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов, Мукофот бўйича олий қўмита раиси, БМТнинг Коррупцияни олдини олиш бўйича махсус маслаҳатчиси Али Бин Фетиас Ал Марри, Гамбия Республикаси Ташқи ишлар вазири,  доктор Мамаду Тангара, БМТ ГЖБ Форс кўрфази минтақаси бўйича вакили, доктор Хатем Фуад Али, БМТ ГЖБ Марказий Осиё минтақавий вакили Ашита Миттал сўзга чиқиб, форумнинг барча иштирокчиларига миннатдорчилик билдирдилар ва коррупцияга қарши курашиш глобал масала бўлиб, бу борада ҳамкорлик истиқболларига алоҳида тўхталдилар. 

Форум якунида Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан таъсис этилган “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофот”нинг 2016–2023 йиллардаги совриндорлари аъзо бўлган Ғолиблар кенгаши тузилганлиги ва яқин келажакда унинг махсус платформаси ишга тушиши эълон қилинди. Ўзбекистонда илк бор бошланган анаъана давом эттирилган ҳолда барча Ғолиблар кенгаши аъзолари кейинги йилларда ҳам юксак мукофотни топшириш бўйича тантанали маросимларга таклиф қилиниши ва улар иштирокида форумлар ўтказилиши режалаштирилганлиги иштирокчиларга кўтаринки руҳ бағишлади.



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930