Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

Қорақалпоғистонга адлия вазири тайинланди

Қорақалпоғистонга адлия вазири тайинланди


Элмурод Эргашович Турсунов Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева маълум қилди.

Элмурод Турсунов 1983 йилда Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган, ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2006−2007 йилларда Нукус шаҳридаги 1-сонли давлат нотариал идораси архивариуси лавозимидан бошлаган. 2007−2022 йилларда Қорақалпоғистон Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

2022 йил 30 декабрдан ҳозирги вақтгача Қорақалпоғистон адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Турсуновдан олдинги вазир Сайлаубай Мамбеткадиров 2020 йилдан бери вазирликни бошқариб келаётганди.

www.gazeta.uz



«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930