Тел: +998-91) 190-00-76
Email: info@mediator.uz
Иш вақти: 09:00 - 18:00

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқувлар бошланди

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқувлар бошланди


Бугун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташаббуси билан вазирлик ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамкорлигида вазирлик тизимидаги давлат хизматчилари иштирокида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув семинарлар бошланди.

Илк ўқув семинар “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади ва соҳага оид қонунчилик асослари” мавзусида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари ва тизим ташкилотлари ходимлари қатнашувида ташкил этилди.

Маъруза Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов томонидан олиб борилди ва унда 100 та студиядан вазирлик тизимидаги икки юзга яқин ходимлар иштирок этишди.

Ўқувлар махсус дастур асосида жорий йилнинг октябрь ойи охирига қадар давом этиши режалаштирилган.



«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031